Sayt test rejimida ishlamoqda

Джамилова Наргиза Нуритдиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Ped1.
Илмий маслаҳатчи: Рашидов Хикматилла Фатхуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашев  Максуд Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг умумий, махсус  ва шахсий-индивидуал хусусиятлари кадрлар тайёрлаш сифат даражасига бўлган талабларни интенсив таъсир даражасига устуворлик бериш, ижтимоий буюртма ва малака талабларининг ўзаро кооператив уйғунлигини ижтимоий ташаббускорлик билан бевосита алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг интегратив модели энержайзер технологияларига (ижтимоий-психологик тренинглар, ишбоп ўйинлар, социодрама) асосланган ижодий, мустақил фаолиятни ташкил этишнинг имитацион (контекстли-ўйинли вазиятлар) усулларини қўллашнинг педагогик шартларини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
ташаббускорликни ривожлантириш диагностик аппаратининг инструментал, мазмунли  (мотивацион, когнитив ва продуктив), рефлексив-баҳоловчи  компонентлари талабаларнинг   коммуникативлиги,  ижтимоий таъсирчанлиги,  мойиллиги  ҳамда  талабчанлик ва танқидий   даражалари бўйича психологик тестларни ментал мослаштириш орқали корреляциялаш асосида такомиллаштирилган;
ташаббускорликни ривожлантиришнинг синергетик, герменевтик, блендер технологиялари талабаларнинг аудиториядан ташқари ижтимоий лойиҳалардаги волонтерлик фаолияти даражасини белгиловчи педагогик рефлексия кўрсаткичлари махсус ташкил этилган норасмий таълим ва нодавлат ташкилотлар билан коллоборатив ҳамкорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ташаббускорлик фаолиятининг фасилитатив механизмини мулоқотнинг мунозарага асосланган шакли, ривожлантирувчи таълим муҳити, ташаббускорликнинг намоён бўлишини интернал ва экстернал даражалари билан оптималлаштириш бўйича истиқболли-амалий йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида ташаббускорликни  ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг умумий, махсус ва шахсий-индивидуал хусусиятларини аниқлаштириш ҳамда узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари асосида талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг интегратив моделининг  миллий, интеллектуал, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, акмеологик компонентларига доир таклифлар педагогика олий таълим муассасаларининг 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши бўйича Давлат таълим стандарти ҳамда “Мактабгача таълимни ташкил этиш ва раҳбарнинг ташкилотчилик маданияти” фани (“Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 20 февралдаги қарори билан тасдиқланган, давлат қайд рақами №36.1360) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 сентябрдаги  89-03-3203-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратиш самарадорлигини оширишга хизмат ыилган; 
талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг диагностик аппаратини такомиллаштириш, оилада болаларда мустақиллик, интизомлилик, ташаббускорлик, креативлик сифатларини қарор топтириш, ҳамда талабаларда ташаббускорликни ривожлантириш технологияларининг мақсадга йўналтирилган ва ташкилий-коррекцион компонентларни такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълим”, “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун яратилган “Оила педагогикаси” (№137-001-2007) дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 сентябрдаги 89-03-3203-сон маълумотномаси). Натижада оила ва таълим муассасалари ҳамкорлигида талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришга доир ота-оналарнинг педагогик маданияти ва бўлажак педагогларни ташкилотчилик фаолиятига тайёрлаш самарадорлиги ошган;
талабаларда креативлик, коммуникативлик, интизомлилик, аниқ мақсадга йўналганлик каби сифатларни ривожлантириш узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш асосида ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари «O’ZBEKISTON» телерадиоканалининг «Кўнгилочар ва мусиқий эшиттиришлар» дастурига татбиқ этилган («O’ZBEKISTON» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 04-25-2082-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларда ташаббускорликни ривожлантиришнинг педагогик механизмларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда ташаббускорликни ривожлантириш технологияларининг мақсадга йўналтирилган ва ташкилий-коррекцион компонентларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 сентябрдаги 89-03-3203-сон маълумотномаси). Натижада умумпедагогик технологияларни  такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish