Холлиев Аскар Эргашовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғўза навлари қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3–4.В65.
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Каримжон Сафарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 16.07.2013.В.15.01.
Расмий оппенентлар: Шадманов Рустам Қулмурадович, биология фанлари доктори, профессор; Рахманқулов Саидакбар Рахманқулович, биология фанлари доктори, профессор; Давронов Қодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўза навлари сув алмашинувининг физиологик ва биокимёвий хусусиятлари асосида уларнинг тупроқ қурғоқчилигига ҳимоявий мослашиш даража ва шаклларини аниқлаш ҳамда қурғоқчиликка чидамлиликни ошириш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг қурғоқчиликка ҳужайра, тўқима ва онтогенетик даражадаги ҳимоявий мослашиш қонуниятлари аниқланиб, тупроқдаги намлик даражасига боғлиқ ҳолда навларнинг қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик, биокимёвий, габитуаль шакллари илмий асосланган ва шу асосда қурғоқчиликка чидамли ғўза навларининг модели яратилган;
ғўзанинг қурғоқчиликка физиологик мослашиш механизмлари – сув сарфлашни камайтириш, паст молекулали осмопротекторларни тўплаш, моддалар алмашинуви ўзгариши, сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ортиши асосида қурғоқчиликка мослашишнинг физиологик ва биокимёвий қиёсий тавсифи ишлаб чиқилган;
электравжлантиришнинг физиологик ва биокимёвий ҳамда сув алмашинув жараёнларига ижобий таъсири орқали сувни сақлаш хусусиятининг ошиши, кундузги ва қолдиқ сув танқислиги камайиши ҳисобига ғўзанинг қурғоқчиликка чидамлилиги, ҳосил ва унинг сифати тупроқ намлиги танқис шароитда ортгани аниқланган;
ғўза ўсимлигининг тупроқдаги сув танқислигига чидамлилик даражаси – барглардаги қолдиқ сув танқислиги ва диффузион қаршилиги, барглардаги боғланган сув ҳамда боғланган хлорофилл миқдорини аниқлашнинг тезкор усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқдаги сув танқислигига нисбатан ғўзанинг қурғоқчиликка чидамлилик даражасини аниқлашнинг тезкор ва электравжлантириш усули Бухоро вилояти шароитида 2012–2015 йилларда 1,7 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2016 йил 9 мартдаги 02/20-347-сон маълумотномаси). Бунда ғўза навларининг қурғоқчиликка чидамлилиги ошиши натижасида ҳосилдорлик 6,3 фоизга ортиши кузатилган.
л 9 мартдаги 02/20-347-сон маълумотномаси). Бунда ғўза навларининг қурғоқчиликка чидамлилиги ошиши натижасида ҳосилдорлик 6,3 фоизга ортиши кузатилган.