Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Нодира Эргашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дўстлик ва меҳр-муҳаббатнинг ижтимоий-антропологик хусусиятлари (ижтимоий фалсафий таҳлил)”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal172.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “дўстлик” ва “меҳр-муҳаббат” каби ижтимоий туйғуларнинг генезиси ва унинг антропологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.

 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    «дўстлик» ва «меҳр-муҳаббат» туйғуларининг ижтимоий, антропологик мазмун-моҳияти ва кўринишларини (гедонистик, эгоистик, альтруистик ва этник) таснифлаш орқали уларнинг ижтимоий муҳит таъсирида уюштирувчи, етакловчи, эргаштирувчи ва илҳомлантирувчи позитив кучга айланиши асослаб берилган;
    тарихий манбаларда келтирилган «дўстлик» ва «меҳр-муҳаббат» туйғуларининг генезисига оид ижтимоий-антропологик (филантропик, эстетик, филократик, ижтимоий-ахлоқий тарбия) функциялари демократик жамият ижтимоий эҳтиёжларига (ҳамжиҳатлик, адолат, тотувлик, ҳамкорлик, бирдамлик, барқарорлик, садоқат, бағрикенглик) адекват эканлиги асосланган;
мустаҳкам оилани шакллантиришда дўстлик ва меҳр-муҳаббатнинг рационал-прагматик хусусиятини (ҳис-туйғу, эҳтиросни реал ҳаёт талабларига мувофиқлаштириш) диний ва ахлоқий қадриятлар уйғунлиги асосида мақсадга мувофиқ руҳда такомиллаштиришнинг тарихий-маданий парадигмаси аниқлаштирилган;
    баркамол авлодни ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашда «дўстлик» ва «меҳр-муҳаббат» туйғуларининг ижтимоий муҳит таъсиридаги деструктив (ўзгарувчанлик) ҳолатнинг олдини олиш зарурлиги мантиқий изчилликда исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Дўстлик» ва «меҳр-муҳаббат» тушунчаларини шахснинг ижтимоий ҳаётида қўллаш, татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
«дўстлик» ва «меҳр-муҳаббат» тушунчасиининг ижтимоий, фалсафий, антропологик мазмуни ва моҳиятини, кўринишлари ва функцияларини жамиятда қўллаш ҳамда ижтимоий ҳаётга татбиқ этишга оид фикр-мулоҳазаларидан “Ўзбекистон Республикаси қирғиз маданий маркази ишлаб чиққан тадбирлар дастурининг «Дунё халқлари, дўстликни қадрлайлик» номли тадбирлар ижросини таъминлашда ҳамда “Қардош халқларнинг дўстлигини мустаҳкамлаш тизимига доир назарий, амалий ва методологик жиҳатларини уйғунлаштириш”га оид йиллик дастурининг “Барча миллатларнинг меҳр-муҳаббати ва дўстликни асраш кераклиги” деб номланган бўлимини шакллантиришда ва уларга қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қирғиз маданий марказининг 2019 йил 27 февралдаги 04-13/10-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида республикамиз ёшларининг дунёқарашини ва маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
    тарихий манбаларда келтирилган дўстлик ва меҳр-муҳаббат тушунчаларининг генезиси, ижтимоий-антропологик кўринишлари ва функцияларига оид илмий фикрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг чора-тадбирлар дастуридаги «Миллатлараро дўстлик абадий бўлсин!» номли тадбирни ҳамда «Меҳрли халқлар» клубини ташкил этишда ва унинг олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019 йил 2 мартдаги 04-14/12-сон маълумотнома). Натижада инсоннинг ҳаётга меҳрли, муҳаббатли, дўстликни қадрлаш, давлатларнинг ўзаро тинчлик муносабатлари ва иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
    мустаҳкам оилани шакллантиришда дўстлик ва меҳр-муҳаббат умуминсоний қадрият эканлигига оид конструктив ғоя, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг вилоят, шаҳар ва туманлардаги «Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби»ни ташкил этиш ва унда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ҳамда болалар ва ёшлар учун оила, маданият ва тарбия масалалари бўйича китоблар чоп этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 30 августдаги 836-сон маълумотномаси). Натижада оилаларни, оналар ва болаларни меҳрли бўлишга даъват қилиш ва миллий қадриятларимизнинг бош бўғини оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибатни кучайтиришга самарали хизмат қилган;
    жамиятда баркамол авлодни тарбиялашда дўстлик ва меҳр-муҳаббат тушунчалари шарқона фазилатларни улуғловчи дунёқараш эканлигига оид фикр-мулоҳазаларидан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгашининг тадбирлар дастури”ни шакллантиришда, хусусан, унинг “Дўстлик ва меҳр-муҳаббатни қадрлаш керак” номли бўлимини ишлаб чиқишда ва ундаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 8 сентябрдаги 04-13/4657-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида Республикамиз аҳолиси, айниқса, ёшларининг дунёқарашини ривожланишига ва соҳага оид тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга самарали хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish