Sayt test rejimida ishlamoqda

Илхамова Ирода Нуритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нофилологик таълим йўналишдаги талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлиги контекстида нутқ кўникмаларини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped225.
Илмий раҳбар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:   нофилологик таълим йўналишлари талабаларининг ижтимоий-маданий билимлари контекстида нутқий кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлик мазмуни ўзлаштирилган чет тили фонетик, лексик ва грамматик бирликларини нутқий фаолиятга фанларни интеграциялаш инновацион таълим тенденциялари  асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг  рецептив ва продуктив нутқий фаолиятини шакллантириш кўникмалари web-quest, индивидуал ва дифференциал таълим технологияларининг ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив воситаларини чет тилидаги нутқий компетенцияларга ажратиш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантириш модели мустақил ва жамоавий адекват таълим технологиялари: кейс тўплами, web-quest, маҳорат дарслари муаммоли технологиялар билан оптималлаштириш асосида  такомиллаштирилган; 
нофилологик таълим йўналишлари талабаларининг нутқий кўникмалари ва инглиз тилини билиш даражасини таълим мазмуни, ўқитиш воситалари, методлари ва шаклларини уйғунлаштириб, педагогик имкониятларини кенгайтириш бўйича web-quest технологиясини қўллаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нофилологик таълим йўналишдаги талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлиги контекстида нутқ кўникмаларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
бакалавриатнинг нофилологик таълим йўналишлари талабаларининг нутқий кўникмаларини веб-квест технологиялари асосида ривожлантириш бўйича таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи асосида Давлат таълим стандартлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 январдаги 89-03-243-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда таълим сифатини оширишга эришилган; 
талабаларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнида комьютер технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, web-quest технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 майдаги 89-03-1864-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг веб-квест технологияси бўйича ижодий фаоллиги оширилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларининг нутқий кўникмаларини ижтимоий-маданий контекстда ривожлантириш, тайёрланиш жараёни, ўқитувчилар учун олтита, веб-квестнинг барча иштирокчилари учун уч босқич ва саккизта қадамдан иборат “Readings in country study” амалиётга татбиқ қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2018 йил 14 майда 89-03-1864-сон маълумотномаси). Натижада профессор-ўқитувчиларнинг машғулотлар олиб бориш  самарадорлиги ва талабаларнинг билим сифати оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish