Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиева Инобат Қосимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини замонавий ёндашувлар асосида лойиҳалаш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped48.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.06. 
Расмий оппонентлар: Махмудов Мэлс Хасанович; педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фурқат, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат  жисмоний тарбия ва спорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари 5–9-синфлари жисмоний тарбия дарсларини лойиҳалаштиришнинг мазмуни ва ташкилий педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 “педагогик лойиҳалаштириш”, “дарснинг педагогик лойиҳалаштирилиши”, “ўқувчининг жисмоний тарбияси” тушунчалар моҳияти ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини билиш, мустақил ўқиб билим орттириш, ўз-ўзини тарбиялаш, жисмоний тарбия фаолиятига нисбатан ижобий муносабатларни шакллантириш ёндашувларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний тарбия ва спортни фундаментал ривожлантиришнинг амалдаги тенденциялари социал, ҳуқуқий, илмий, педагогик омиллар мазмунини ишлаб чиқиш асосида очиб берилган;
жисмоний тарбия дарсларининг ташкилий-педагогик жараёнлари лойиҳалаш сифатининг мезонлари таркибига ўз-ўзини текшириш функцияларини (мақсад ва вазифаларни танлаш, топшириқ ва вазифаларни бажариш, вақтни ўлчами, имкониятлар самараси, дидактик таъминот, тузилмавий боғлиқлик) киритиш асосида такомилаштирилган; 
умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини лойиҳалаштириб ташкил қилишнинг концептуал дастури лойиҳалаш босқичларини баҳолашда (жараённи белгилаш, таҳлил, воситаларни ажратиш) динамик кўрсаткичларни (дастлабки даражаси, ҳаракатланувчи қобилиятлар хусусиятлари, ёш динамикаси) интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумий ўрта таълим мактабларининг 5–9-синфларида жисмоний тарбия дарсларини лойиҳалаш ёндашувлари асосида такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
“педагогик лойиҳалаштириш”, “дарснинг педагогик лойиҳалаштирилиши”, “ўқувчининг жисмоний тарбияси” тушунчалар моҳияти, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини билиш, мустақил ўқиб билим орттириш, ўз-ўзини тарбиялаш, жисмоний тарбия фаолиятига нисбатан ижобий муносабатларни шакллантириш ёндашувлари, жисмоний тарбия ва спортни фундаментал ривожлантиришнинг амалдаги босқичи тенденциялари, социал, ҳуқуқий, илмий, педагогик омиллар мазмунига оид таклифлар Ф1-ХТ-0-16955 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини замонавий ёндашувлар асосида лойиҳалаш” (2014-2016) мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 сентярдаги 89-04-1755-сон маълумотномаси). Лойиҳа доирасида жисмоний маданиятни ошириш яъни  умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини лойиҳалаштириб ташкил қилишнинг концептуал дастури лойиҳалаш босқичларини баҳолашга доир таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқилган;
жисмоний тарбия дарсларининг ташкилий-педагогик жараёнлари лойиҳалаш сифатининг мезонлари таркиби, ўз-ўзини текшириш функцияларига оид таклифлари 5112000 – Жисмоний маданият бакалавриат йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 сентярдаги 89-04-1755-сон маълумотномаси). Мазкур малака талаблари асосида олий таълим муассасаларида жисмоний маданият бакалавриат йўналиши ўқув мазмуни такомиллаштирилиб, ўқув-услубий мажмуалар ва электрон ресурслар сифати оширилган;
умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини лойиҳалаштириб ташкил қилишнинг концептуал дастурига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва бошқа таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 01-02/2-2-161-сон маълумотномаси). Мазкур таълим стандартлари асосида бакалавриат таълим йўналишлари учун ўқув дастурлари ва методик таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish