Sayt test rejimida ishlamoqda

Мингбоев Улуғбек Хужаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Информатика ва ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped739.
Илмий раҳбар: Ходжабаев Анарбой Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор, Қуйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида коммуникатив компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида касбий компетенциялар (ахборотли, когнитив ва ижтимоий)ни инсон-техника интерфейси орқали шакллантиришга имкон берувчи интеграллашган ўқитиш тузилмаси (таълим, рақамли технология, электрон ресурлар, натижа) лойиҳалаштирилган;
касбий компетентликни шакллантириш жараёнини тизимли ва акмеологик ёндашувлар асосида касбий ривожланиш векторига мос ҳолда ишлаб чиқиш орқали коммуникатив компетенцияларнинг функционал-тузилмавий компонентлари (мотивацион-қадриятли, мазмунли-фаолиятли, методик-жараёнли ва натижавий-баҳолаш) мазмуни такомиллаштирилган;
“Мутахассисликка саёҳат” ва “интеграцион учлик” каби интерфаол ўқитиш методларини ишлаб чиқиш асосида профессионал таълимнинг “муаммо-ғоялар генератори-рефлекция” фазалари изчиллигини таъминлаш орқали коммуникатив компетенцияларни шакллантириш методикаси такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда касбий мобил сифатларни шакллантирувчи вазиятли диалог ва танқидий мунозарали кейсларни элективлик ва интегративлик тамойиллари асосида ишлаб чиқиш орқали коммуникатив компетенцияларни объектив баҳолаш мезонлари (амалий-йўналганлик ва коммуникативлик) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалари асосида:
касбий компетентликни шакллантириш жараёнини тизимли ва акмеологик ёндашувлар асосида касбий ривожланиш векторига мос ҳолда ишлаб чиқиш орқали коммуникатив компетенцияларнинг функционал-тузилмавий компонентлари мазмунини такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021) мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида услубий қўлланмалар ҳамда электрон таълим ресурсларини яратишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-05-01-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларда коммуникатив компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган; 
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида қадриятли-мазмунли, умум-маданий, ўқув-билиш, ахборот билан ишлаш, коммуникатив, шахсий ва ижтимоий каби таянч компетенцияларни шакллантиришга қаратилган таълим ресурслари (AvtoPlay ва Delphi дастурларида)  таълим жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 6 майдаги 89-03-1811-сон маълумотномаси). Мазкур методик таъминот ўқувчиларни амалиётга йўналтиришга, касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган;
ўқувчиларда касбий мобил сифатларни шакллантирувчи вазиятли диалог ва танқидий мунозарали кейсларни элективлик ва интегративлик тамойиллари асосида ишлаб чиқиш орқали коммуникатив компетенцияларни баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга оид амалий таклифлари “инсон-техника” интерфейсида оффлайн ва онлайн топшириқлар тизими ҳамда “қайтар” ва “тескари” алоқага мўлжалланган вазиятли диалог, танқидий мунозара ва кейслар банкини ўз ичига олган “MS Word 2007, 2010 ва 2013 версияларида қиёсламалар, йўлланмалар, намуналар, машқлар” ва “Microsoft Excel 2007, 2010 ва 2013 версияларида қиёсламалар, йўлланмалар, намуналар, машқлар”, қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-05-01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ўқувчиларда компетенцияларни баҳолаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish