Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолов Анвар Кучкоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт коллежларида ўрта тиббий ходимлар тайёрлаш методикасини инновацион технологиялардан фойдаланиб такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped296.    
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт коллежларида ўрта тиббий ходимлар тайёрлаш методикасини инновацион технологиялардан фойдаланиб такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий малакаларни тиббий фаолиятда интенсив қўллашнинг психологик ва методик жиҳатларини муқобиллик ва адекватлилик тамойиллари асосида ўзаро мувофиқлаштириш орқали ўрта тиббий ходимлар касбий фаолиятининг функционал имкониятлари (клиник фикрлаш ва прогностик-тезкорлик) кенгайтирилган;
тиббиёт коллежларида ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган ўқитиш шакллари ва воситалари (“online survey”, “offline diagnostics” ва “problematic clinical situations”)ни жамоавий консилиум услуби асосида ишлаб чиқиш орқали махсус фанларни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
ностандарт мазмунли ўқитишни ўрта тиббий ходимларнинг малака талаблари мазмуни билан интеграциялаш асосида тиббиёт коллежларида ўқувчиларнинг интерфаол мулоқотини таъминловчи методик таъминотини қайтар алоқа ва автоматик баҳолаш  шакллари такомиллаштирилган;
симуляцион таълим ресурслари (“virtual practical exam”)ни ишлаб чиқиш орқали клиник таҳлил, ташхис ва даволаш каби ўрта тиббий ходимларнинг касбий маҳоратларини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив ва амалий-фаолиятли) объективлиги ва холислиги таъминланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тиббиёт коллежларида ўрта тиббий ходимлар тайёрлаш методикасини инновацион технологиялардан фойдаланиб такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий малакаларни тиббий фаолиятда интенсив қўллашнинг психологик ва методик жиҳатларини муқобиллик ва адекватлилик тамойиллари асосида ўзаро мувофиқлаштириш орқали ўрта тиббий ходимлар касбий фаолиятининг функционал имкониятларини кенгайтиришга доир тавсияларидан ПЗ-2016-0905173317 рақамли  «Ўқувчиларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш орқали умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» (2016-2018 йй.) мавзусидаги гранд лойиҳаси доирасида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, таълим ҳамда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга оид ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-05-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар ўрта тиббий ходимларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади;
тиббиёт коллежларида ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган ўқитиш шакллари ва воситалари (“online survey”, “offline diagnostics” ва “problematic clinical situations”)ни жамоавий консилиум услуби асосида ишлаб чиқиш орқали махсус фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид ишланмалари ва тавсиялари “Педиатрияда ҳамширалик иши”, “Терапияда ҳамширалик иши”, “Хирургия ва реанимацияда ҳамширалик иши”  фанларини ўқув услубий таъминоти мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш марказининг 2019 йил 1 апрелдаги 50-сон маълумотномаси). Мазкур ахборот таъминоти ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш  методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳамширалик йўналиши учун махсус фанларни ўқитишда мультимедиали таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш, ностандарт мазмунли ўқитишни ўрта тиббий ходимларнинг малака талаблари мазмуни билан интеграциялашга оид методик тавсиялардан “Замонавий жиҳозлардан фойдаланиш алгоритмлар тўплами”, “Юқумли касалликлар фанидан амалий кўникмаларни бажариш алгоритмлари тўплами” ўқув  қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-05-02-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик материаллар тиббий умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish