Sayt test rejimida ishlamoqda

Салишева Зилола Исмаиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили машғулотларида талабалар монологик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (рус гуруҳларида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped69.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги  DSc.27.06.2017.Ped.27.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шахло Шукуруллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили машғулотларида рус гуруҳлари талабаларининг монологик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
монологик нутқ турларининг функционал ва психолингвистик хусусиятлари ички нутқни дастурлаш ва трансформациялаш воситасида ташқи нутқда ифодалаш жараёнларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
рус гуруҳлари талабаларининг ўзбек тилида монологик нутқни эгаллаш қийинчиликларини бартараф этишга йўналтирилган фикрни мантиқий боғланган ҳолда ифодалашнинг назарий жиҳатлари ва методик таъминоти изчиллик, мантиқийлик, босқичли кетма-кетлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган; 
рус гуруҳлари талабаларининг боғланишли нутқини ривожлантириш методик таъминоти триада: “нутққа тайёрлов – нутқнинг хомаки вариантини тайёрлаш – нутқ жараёни” асосида туркумланган коллаборатив ва имитацион таълим технологиялари орқали такомиллаштирилган; 
талабалар монологик нутқий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ўзбек тилидан аудитория ва аудиториядан ташқари мустақил ишларни ташкил этишда тил ва адабий ўқиш материалларини илк бор концентризм принципи асосида структуралаштириш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тили машғулотларида талабалар монологик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рус гуруҳлари талабаларининг ўзбек тилида монологик нутқни эгаллаш қийинчиликларини бартараф этишга йўналтирилган фикрни мантиқий боғланган ҳолда ифодалашнинг назарий жиҳатлари ва методик таъминоти изчиллик, мантиқийлик, босқичли кетма-кетлик тамойиллари  бўйича берилган таклифлар асосида ОТМ рус гуруҳлари “Ўзбек тили” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 12 декабрдаги 264-буйруғи, 01-19 гувоҳномаси). Натижада ишлаб чиқилган модул талабаларнинг монологик нутқни эгаллаш қийинчиликларини бартараф этишга ва ўз фикрини боғланишли ифодалаш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
монологик нутқнинг аниқлаштирилган психолингвистик ва функционал хусусиятларидан «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 89-03-1641-сон маълумотномаси). Натижада баёний, тасвирий, муҳокама монологик нутқнинг психолингвистик жиҳатлари ва функционал хусусиятларига оид билимлар оммалаштирилган;
интерфаол ва инновацион методлар, Smart‐технологиялар, график органайзер ва стратегиялар асосида талабаларнинг монологик нутқий компетенциясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган методик таъминотдан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 89-03-1779-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг оммалаштирилиши ва жорий қилиниши ўқув материалларининг тизимлаштирилишига хизмат қилган; 
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда адабий ўқишни ташкил этиш орқали талабалар монологик нутқини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган дидактик таъминотдан Абдулла Қаҳҳор уй-музейида кўргазма ташкил этиш, шунингдек, гид-стажёрларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 01-12-10-23-60-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та ташаббус таркибидаги талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат йўналишларига қизиқишини оширишга, талабалар касбий компетентлиги потенциал имкониятларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish