Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмаматов Диёр Ҳақбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида улгуржи савдода маркетингнинг сервис стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt269.
Илмий раҳбар:  Фаттахов Адхамжон Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Сафаров Бахтиёр Журақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида улгуржи савдо самарадорлигини оширишда маркетингнинг сервис стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маркетингнинг сервис стратегияси улгуржи савдонинг «таъминот-ишлаб чиқариш-тақсимот-айрибошлаш-истеъмол» занжирида маркетинг, логистика ва дистрибьюторлик хизматларининг ўзаро мувофиқлигини хизматлар трансфери орқали таъминлаш  ҳамда «бизнес учун – бизнес (В2В)» ва «бизнес-истеъмолчи (В2С)» тизимида мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш технологиясини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
харидорларнинг сервис хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш даражасини баҳолашнинг «сотувдан олдин кўрсатиладиган хизматлар сифат даражаси», «сотув жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифат даражаси» ва «сотувдан кейин кўрсатиладиган хизматлар сифат даражаси» мезони таклиф этилган;  
улгуржи савдо фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган таъминотчи корхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, тақсимот ва логистика инфратузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш механизми «сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш сервиси» асосида такомиллаштирилган;
улгуржи савдода логистик операциялар ҳажмини аниқлаш модели улгуржи товар харид қилиш, сотиш ва сотувдан кейинги сервисни амалга ошириш жараёнларида бажариладиган буюртмалар портфелини шакллантириш, тайёр маҳсулотларга буюртмалар бериш, товар захираларини сақлаш ҳамда етказиб бериш бўйича логистик операцияларни  ташкилий, иқтисодий ва технологик жиҳатдан умумлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида улгуржи савдода маркетингнинг сервис стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маркетингнинг сервис стратегиясини улгуржи савдонинг «таъминот-ишлаб чиқариш-тақсимот-айрибошлаш-истеъмол» занжирида маркетинг, логистика ва дистрибьюторлик хизматларининг ўзаро мувофиқлигини хизматлар трансфери орқали таъминлаш  ҳамда «бизнес учун – бизнес (В2В)»  ва «бизнес-истеъмолчи (В2С)»  тизимида мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш технологиясини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг маҳсулот харид қилиш, сақлаш, етказиб бериш ва сотиш фаолиятига жорий этилган («Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг 2019 йил 23 майдаги 01-1/431-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида В2В ва В2С бозорларида товар-моддий ресурсларни харид қилиш, сақлаш, етказиб бериш ва сотиш тизимида транзакция харажатларини 25–30 фоизга камайтиришга, товар айланмасини 8–10 фоизга оширишга эришилган; 
харидорларнинг сервис хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш даражасини баҳолашнинг «сотувдан олдин кўрсатиладиган хизматлар», «сотув жараёнида кўрсатиладиган хизматлар» ва «сотувдан кейин кўрсатиладиган хизматлар» мезони Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги УБ-6-5/20-20-1024-сон маълумотномаси). Ушбу мезоннинг вазирлик фаолиятига жорий этилиши товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифнинг ўзгариш динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш, харидорларга кўрсатиладиган хизматларни комплекс ўрганиш имконияти яратилган; 
улгуржи савдо фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган таъминотчи корхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, тақсимот ва логистика инфратузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини «сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш сервиси» асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг хизмат кўрсатиш фаолиятига жорий этилган («Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг 2019 йил 23 майдаги 01-1/431-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши уюшманинг улгуржи товар айланмасини 5–6 фоизга ошишини таъминлаган; 
улгуржи савдода логистик операциялар ҳажмини аниқлаш моделини улгуржи товар харид қилиш, сотиш ва сотувдан кейинги сервисни амалга ошириш жараёнларида бажариладиган буюртмалар портфелини шакллантириш, тайёр маҳсулотларга буюртмалар бериш, товар заҳираларини сақлаш ҳамда етказиб бериш бўйича логистик операцияларни ташкилий, иқтисодий ва технологик жиҳатдан умумлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмасининг логистик сервисни ташкил этиш фаолиятига жорий этилган («Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг 2019 йил 23 майдаги 01-1/431-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида уюшмада маҳсулот харид қилиш, сақлаш, захираларни бошқариш, етказиб бериш ва сотиш тизимидаги муомала харажатларини 4–5 фоизга камайтиришга ҳамда улгуржи товар айланмасини 8–10 фоизга оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish