Sayt test rejimida ishlamoqda

Парманов Абулқосим Абдурашидович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалалар воситасида математикани ўқитишни такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped117.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Артикбаев Абдулазиз, физика-математика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Джалилов Ахтам Абдурахманович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Қудрат Сапаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалалар воситасида математикани ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математика дарсларида тасвирли масалаларни таснифлаш орқали ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада юритиш (анализ, синтез, анология, умумлаштириш, дедукция, индукция) кўникмалари ва амалий билимларни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари (мотивацион, когнитив, рефлексиф, танқидий баҳолаш) фанлараро боғлиқлик асосида такомиллаштирилган;   
 умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш тамойиллари (илмийлик, узвийлик, изчиллик, кўргазмалилик) ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларни (концептуал, рефлексив, технологик) киритиш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
математик билим ва кўникмаларни синтезлашнинг гносеологик, эвристик йўналишлари узвийлигини таъминлашга қаратилган тасвирли масалалар тизимининг мазмуний ва натижавий бирлиги дидактик, мантиқийлик, инновационлик тамойилларига ҳамоҳанг равишда аниқланган;
ўқувчиларни мантиқий, абстракт, ностандарт фикрлашга ўргатишга йўналтирилган тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш методикасини жорий этиш механизми ахборот-дидактик таъминотни оптималлаштириш ва ташкилий-функционал имкониятларни тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалалар воситасида математикани ўқитишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалари асосида:
математика дарсларида тасвирли масалаларни мазмуни ҳамда мантиқий мушоҳада юритиш, ўқувчиларнинг фазовий тасаввурлари ва таянч компетенцияларни ривожлантириш параметрлари, умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш, ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга оид таклифлари КЁА-10-001 рақамли “Биофаол қават қопловчи қурилма ва технологияларни такомиллаштириш” (2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 августдаги  89-03-2978-сон маълумотномаси). Бу таклифлар полимер биофаол моддалар билан қопланган титан имплантатларнинг электрон микроскопик (SEM) тасвирлари ва унинг асосида моддаларнинг спектрал таҳлили ва қатламдаги миқдорларини аниқлашда ижобий натижалар олинган;
умумий ўрта таълим мактабларида тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш тамойиллари ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларни киритиш асосида мазмунан такомиллаштиришга оид таклифлардан «Педагогика» таълим соҳаси 5110100–Математика ўқитиш методикаси бакалаврият таълим йўналишида «Тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш методикаси» фанининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 августдаги  89-03-2978-сон  маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларда фазовий тасаввур ва ижодий қобилиятларнинг ривожланишига хизмат қилган;
ўқувчиларни мантиқий, абстракт, ностандарт фикрлашга ўргатишга йўналтирилган тасвирли масалаларни тузиш ва ечиш методикасини жорий этиш механизмига оид таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари геометрия дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 августдаги  89-03-2978-сон маълумотномаси). Натижада математик масалаларни тасвирли масалалар ёрдамида тузиш ва ечиш усуллари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish