Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарметова Юлдузхан Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари”,  19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2РhD/Psi31. 
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  DSc.28.03.2019.Psi.26.02.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Соғинов Нурмат Абдусаматович, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда сурункали соматик касалликлар нозологиясига мос тиббий-психологик ёрдам тузилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали соматик касаллиги бўлган беморларнинг руҳий ҳолати, касалликка муносабати, касалликни енгиш стратегиялари ва захиралари касалликнинг даражаси, оғриқнинг кучи ва давомийлиги, касалликнинг истиқболдаги натижалари ва асорати каби характери билан боғлиқлиги аниқланган;
сурункали соматик касалликларга чалинган беморларнинг ўз касаллигига “неврастеник”, “сенситив” ҳамда "эгоцентрик” муносабати, “депрессияга мойиллик”, “хурсандлик” ва “ғазабланиш” каби ҳиссий-иродавий хусусиятлари жинс тафовутларга боғлиқлиги асосланган;
тиббиёт муассасаларида беморнинг тўлиқ тиббий-психологик-ижтимоий реабилитациясининг ташкилий психологик таъминотига йўналтирилган психологик хизматни ташкил этиш тузилмаси ишлаб чиқилган;
касалликнинг психологик таснифи, бемор шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари, психологик хизмат кўрсатишнинг касалликка бўлган муносабат типига кўра психофизиологик (тез чарчаш, меҳнат қобилиятининг пасайиши, жисмоний имкониятларнинг чегараланиши), психологик (хавотирланиш, қўрқув, тажовузкорлик, депрессия, хулқ-атвор бузилишлар) ва ижтимоий-психологик (шахслараро муносабатларда муаммолар, ижтимоий мослашувнинг бузилиши) турлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизмат фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали соматик касалликка чалинган беморларнинг руҳий ҳолати, касалликка муносабати, касалликни енгиш стратегиялари ва захиралари касалликнинг даражаси, оғриқнинг кучи ва давомийлиги, касалликнинг истиқболдаги натижалари ва асорати, характери билан боғлиқлигига доир натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази фаолиятида амалиётга татбиқ этилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2018 йил 5 сентябрдаги 06/408-сон, 2019 йил 26 сентябрдаги 01/436-сон маълумотномалари). Натижада, саломатлиги бўйича имконияти чекланган ҳамда алоҳида ривожланишга эга бўлган болаларни касаллик шароитига тўлиқ мослаштириш, ижтимоий-психологик реабилитациясини амалга ошириш имконияти кенгайтирилган;
сурункали соматик касалликларга чалинган беморларнинг  ўз касаллигига “неврастеник”, “сенситив” ҳамда “эгоцентрик” муносабати, “депрессияга мойиллик”, “хурсандлик” ва “ғазабланиш” каби ҳиссий-иродавий хусусиятлари жинс тафовутларга боғлиқлигига оид  натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятида амалиётга татбиқ этилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2018 йил 5 сентябрдаги 06/408-сон, Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил  30 сентябрдаги ПМ-7-сон маълумотномалари). Натижада тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятининг илмий, ўқув-методик таъминоти кучайтирилган; 
тиббиёт муассасаларида беморнинг тўлиқ тиббий-психологик-ижтимоий реабилитациясининг ташкилий-психологик таъминотига йўналтирилган психологик хизматни ташкил этиш тузилмаси ва ҳар бир нозологияга мос психик-диагностик ва психик-коррекцион методикалар мажмуаси Тошкент тиббиёт академияси клиникалари, Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий маркази клиникаси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 40-сонли оилавий поликлиника амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сентябрдаги 84-4/256-сон маълумотномаси). Натижада, беморлар психик-эмоционал ҳолатининг яхшиланиши, касалликнинг ремиссия даври узайиши, сурункали соматик касалликлари бўлган беморларда меҳнат қобилиятининг тикланиши, ногиронликнинг олдини олиш, ижтимоий-психологик муаммоларни бартараф этиш ҳамда касаллик шароитига муваффақиятли мослашиш имкониятини яратиш ва беморларнинг тўлиқ тиббий, психологик, ижтимоий реабилитациясига эришилган;
касалликнинг психологик таснифи, бемор шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари, психологик хизмат кўрсатишнинг касалликка бўлган муносабат типига кўра психофизиологик (тез чарчаш, меҳнат қобилиятининг пасайиши, жисмоний имкониятларнинг чегараланиши), психологик (хавотирланиш, қўрқув, тажовузкорлик, депрессия, хулқ-атвор бузилишлар) ва ижтимоий-психологик (шахслараро муносабатларда муаммолар, ижтимоий мослашувнинг бузилиши) турларига оид натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ва Психология ўқув-илмий маркази фаолиятида амалиётига татбиқ этилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2018 йил 5 сентябрдаги 06/408-сон, 2019 йил 26 сентябрдаги 01/436-сон, Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПМ-7-сон маълумотномалари). Натижада, курс тингловчиларининг беморларни тиббий ва ижтимоий-психологик реабилитация давридаги психологик ҳолати ва хусусиятлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, ҳаёт даражасини ошириш ва касалликнинг иккиламчи асоратларини бартараф этишга оид билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish