Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаева Шаҳло Тошпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич таълимда ўқувчилар  ижодий  фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped299.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Абдуманнотов Абдумажит Матаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент; Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини ташкил этишнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш, ўқувчиларнинг ижодий ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаоллиги параметрлари таркиби (барқарор мотивацион, ижобий эмоционал йўналганлик, интилувчанлик) муаммо ечимини топишнинг ностандарт метод ва усулларини излаш, ўқув-билиш фаолиятидаги қатъийлик сифатларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ижодий фаолиятнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари (мотивацион-эмоционал, когнитив, иродавий, фаолиятли-ижодий) креатив ёндашувнинг (репродуктив, изланишли-эвристик, ижодий-ташаббускорлик) праксиологик тизимини (одатий, анъанавий фаолият тарзидан янги, амалий эркин ўзгариш) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этишнинг диагностик жараёнлари ижтимоий интеллектнинг социал (тушуниш, идрок этиш, оқилона фикрлаш, тафаккурнинг тийранлиги) ва эмоционал (шахсий мотивация, ҳиссий барқарорлик, эмпатия), интеллектуал қобилиятдаги динамик мувозанат ва рефлексив-коррекцион функцияларининг ўзаро алоқадорлигини очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятини ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, таҳлил босқичларини режалаштириш, ҳамкорликда ижодий топшириқларни бажариш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари (ғоялар тўплами, экспресс ахборот, ижодий лидер, ролли ўйинлар) мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаоллиги параметрлари таркибини аниқлаштириш, муаммо ечимини топишнинг ностандарт метод ва усулларини излаш, ўқув-билиш фаолиятидаги қатъийлик сифатларига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва бошланғич таълимнинг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-197-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларнинг “Ўқиш”, “Она тили”, “Математика” фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг мотивацион-эмоционал, когнитив, иродавий, фаолиятли-ижодий мезонларини такомиллаштириш, креатив ёндашувнинг репродуктив, изланишли-эвристик, ижодий-ташаббускорлик даражаларининг праксиологик тизими, диагностик жараёнлар, ижтимоий интеллектнинг социал ва эмоционал, интеллектуал қобилиятдаги динамик мувозанат ва рефлексив-коррекцион функцияларнинг ўзаро алоқадорлигига доир таклиф ва тавсиялардан  Ф1-ХТ-1-31247  рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги лойиҳа доирасида ўйин технологияларини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-197-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этишда кооператив таълим техникаларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятини ташкил этиш технологияси, жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, фаолиятни таҳлил этиш босқичларини режалаштириш, ҳамкорликда ижодий топшириқларни бажариш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунига доир амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-1-19701 рақамли “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-02/2-2-197-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларда муаммоли таълим асосида бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини шакллантиришга доир ўқув топшириқларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish