Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Отабек Қудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компетенциявий ёндашув асосида педагогик қобилиятлар комплексини такомиллаштириш (олий таълим муассасаси ўқитувчилари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped41.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул  Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Хамид Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқитувчилар педагогик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасалари ўқитувчиларида педагогик қобилиятларни ривожлантириш омиллари (шарт-шароит, доимий мулоқот ва муносабатлар, ҳамкорликдаги фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш ва баҳолаш) умумкасбий, когнитив ва ижтимоий компетенциялар таркиби ва ўқув фаолиятига оид педагогик қобилиятлар хусусиятлари боғлиқлиги асосида аниқланган;  
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминоти (репродуктив, ижодий-изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни) квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
интерфаол методларнинг педагогик таъсирчанлик имкониятлари ўқитувчининг позицион ҳаракатлари (бошқарувчи, эксперт, йўналтирувчи, маслаҳатчи, ташкилотчи, кузатувчи) мазмунини босқичлаштириш асосида кенгайтирилган;
педагогик қобилиятларни  ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнлари ижодий фаолиятга йўналтирилган элементлар (интегратив ёндашув, лойиҳалаштириш, технологиялаштириш) учун топшириқлар ва вазиятли машқлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаси ўқитувчилари мисолида компетенциявий ёндашув асосида педагогик қобилиятлар комплексини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари ўқитувчиларида педагогик қобилиятларни ривожлантириш омилларини аниқлаштириш, умумкасбий, когнитив ва ижтимоий компетенциялар мазмуни ва ўқув фаолиятига оид педагогик қобилиятлар хусусиятлари боғлиқлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва  педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган малака талаблари” мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 89-03-1336-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини ривожлантириш мазмун-моҳияти такомиллаштирилиб, интерфаол таълим методлари ва  технологиялари воситасида уларда педагогик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг интеграллашган методик таъминоти, квалиметрик параметрларнинг прогностик хусусиятлари, интерфаол методларнинг педагогик таъсирчанлик имкониятларини кенгайтириш, ўқитувчининг позицион ҳаракатлари мазмунини босқичлаштиришга оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Таълим муассасалари учун яратилган ўқув-методик адабиётларни мувофиқлаштириш Кенгаши”нинг 2016 йил 19 майдаги 5-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўқитувчиларнинг педагогик қобилиятларини ташхислаш ва ривожлантириш методикаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 89-03-1336-сон маълумотномаси). Методиканинг жорий этилиши ўқитувчилардаги педагогик сифатлари ва педагогик қобилияти,  ўз фаолиятига нисбатан рефлексив ёндашув  кўникмаларини шаклланишига, педагог кадрларда  интерфаол таълим муҳитини яратишга хизмат қилувчи замонавий  компетенцияларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилган;
педагогик қобилиятларни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик жараёнларини такомиллаштириш, ижодий фаолиятга йўналтирилган элементлар учун топшириқлар ва вазиятли машқлар мажмуига оид таклифлардан 2009–2011 йилларда бажарилган ИТД-1-1-17 рақамли “Узлуксиз таълим жараёнида ўқувчиларда қатъий толерантлик дунёқарашини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 89-03-1336-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа ўқитувчиларнинг ўқувчилардаги толерантлик дунёқарашини шакллантириш, уларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка бўлган мотивацияни оширишга йўналтирилган педагогик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish