Sayt test rejimida ishlamoqda

Избосаров Бобуржон Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётда тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солиш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt954.
Илмий раҳбар: Азизов Улуғбек Ўктамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ортиқов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиётда тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тижорат банкларида оддий акцияларни бирламчи ҳамда иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида жойлаштириш орқали жорий ва лаҳзалик ликвидлиликнинг узлуксизлигини таъминлаш таклиф этилган;
ликвидлиликни тартибга солишда банкдаги ресурсларнинг асосий қисмини қисқа муддатли даромад келтирувчи активларга жойлаштириб, узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларни хорижий кредит линияларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш  таклиф этилган;
банк ресурслари таркибида бир йилдан юқори муддатга жалб қилинган муддатли депозитлар ва кредит линияларининг улушини босқичма-босқич ошириб бориш таклиф этилган;
тижорат банки филиалларига банк ликвидлилигини баҳолаш талабини бажариш юзасидан кунлик меъёрларни мустақил белгилаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари ликвидлилигини тартибга солиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари устав капиталини оддий акциялар чиқариш (хусусан бирламчи ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида жойлаштириш) ҳисобига ошириш орқали жорий ва лаҳзалик ликвидлиликни узлуксиз таъминлаш бўйича таклифи “Алоқабанк” АТ ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан банк ликвидлилигини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Алоқабанк” АТнинг 2019 йил 3 июндаги 19-09/2592-сон ва “Микрокредитбанк” АТБнинг 2019 йил 4 июндаги 01-13/4952-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг юқори ликвидли активлари улуши жами активлар таркибида 2019 йил 1 апрель ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10-15 фоизга ошган, бу ўз навбатида банкнинг жорий ва лаҳзали ликвидлилиги талабини, мос равишда 1,2 ва 1,3 коэффициентда таъминлаш имкониятини берган;
ликвидлиликни тартибга солиш мақсадида банкдаги ресурсларнинг асосий қисмини қисқа муддатли даромад келтирувчи активларга жойлаштириб, инвестицион лойиҳаларни асосан узоқ муддатга жалб қилинган депозитлар ва хорижий кредит линияларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича таклифи АТ “Алоқабанк”нинг депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 3 июндаги 19-09/2592-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2019 йил 1 январь ҳолатига қисқа муддатга ажратилган кредитлар қолдиғи 255,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга (44,1 млрд. сўм) нисбатан 211,4 млрд. сўмга ёки 4,7 мартага ошган;
банкнинг ресурслари таркибида 1 йилдан юқори муддатга жалб қилинган муддатли депозитлар ва кредит линияларининг улушини босқичма-босқич 70 фоизга етказиш бўйича таклифи “Микрокредитбанк” АТБнинг депозит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2019 йил 4 июндаги 01-13/4952-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар тақчиллигини қоплаш имкониятини берган ва  узоқ муддатли депозитларининг улуши 2019 йил 1 июнь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 млрд. сўмга ёки 8,5 фоизга ортган;
тижорат банкларида ликвидлилик кўрсаткичлари ва меъёрларини кунлик бажариб бориши бўйича талабларни ўрнатиш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг ликвидлиликни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 3 июндаги 19-09/2592-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тижорат банкларида ликвидлилик кўрсаткичлари ва меъёрларини кунлик бажариб бориши бўйича талабларни ўрнатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish