Sayt test rejimida ishlamoqda

Яздонов Зикирилло Шукуриллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш тенденциялари» мавзусидаги 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (маданият назарияси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal195.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий раҳбар: Карабаев Усман Хасилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қулдошев Аслиддин Турсунович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарини тадқиқ этиш, уларни тиклаш ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш ҳамда экомуаммоларни ҳал қилишга кўмак берадиган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«табиат-жамият-инсон» тизимининг имманент мутаносиблигини таъминлашда ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарининг роли экомаданият (экологик эътиқод, экологик муносабат, экологик фаолият) категориялари асосида очиб берилган; 
ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарининг эволюцияси ва тарихий тажрибаларини экологик таълим технологиялари ҳамда халқаро экологик жараёнларга татбиқ этишда шахснинг табиатга маънавий масъуллигини оширувчи омиллар (медиа лойиҳалар, дидактик воситалар) асосида унинг бирлаштирувчи, селлектив, етакловчи ва уюштирувчи каби имкониятлари аниқланган;
ёшлар экологик онги ва маданиятини ривожлантиришда ижтимоий борлиқдаги дифференциал ёндашувнинг (экологик фаоллик, масъулият, бурч сингари) сифатлари билан ўзбек халқ экологик маданияти таркибидаги “халқ эътиқоди”, “этнопедагогикаси”, “байрам-маросим маданияти”, “халқ ўйинлари” каби ижтимоий ментал хусусиятларининг диалектик алоқадорлиги асослаб берилган;
табиат билан халқ маданияти уйғунлиги асосида пайдо бўлган халқ экологик маданияти анъаналарининг ёшлар экодунёқарашини юксалтириш омили эканлиги социал кузатиш воситасида исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек халқ экологик маданияти анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш тенденциялари бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий фалсафий таклифлар асосида:
«табиат-жамият-инсон» тизимининг имманент мутаносиблигини таъминлашда ҳудудлар экологик соҳасида юзага келадиган муаммоларни таҳлил этиш ва уларни бартараф этиш назарияси ва амалиётига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамоатчилик назоратини олиб боришнинг самарали механизмларини ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашиш” номинациси бўйича “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” мавзусидаги 46-11/50 рақамли гарант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2019 йил 3 апрелдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли экологик маданиятини ривожлантиришда устувор аҳамият бериш керак бўлган вазифаларни аниқлаб олишга хизмат қилган;
ўзбек халқ экологик маданиятининг локал, регионал ва глобал муаммолари ва унга инсон (антропоген) омилининг таъсирига оид фикр-мулоҳазаларидан, хулоса ва таклифларидан “Жамоатчилик назорати”, “Экологик назорат”, “Барқарор тараққиёт мақсадлари учун таълим Концепцияси”нинг ижросини таъминлашда ва экологик билимларни кенг тарғиб қилишда фойдаланилган   (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 02-02/8-601-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида экологик таълим тарбияни ва билимларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
ўзбек халқ экологик маданияти таркибидаги халқ эътиқоди, этно-педагогикаси, байрам-маросим маданияти, миллий ўйинлар асосида  аниқланган тенденциялар бўйича назарий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Янги туризм йўналишлари, маҳсулотлари ва машрутларини ишлаб чиқиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш йўналишлари” деб номланган V бандини шакллантиришда ҳамда “Маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш йўналиши” деб номланган VI бандида белгилаб қўйилган тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 29 майдаги 02-22/4119-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси минтақаларида ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатлари ва экотуризимни ривожлантиришга, экомаданиятни тарғиб этувчи кўргазма заллари, галереялар, музейлар, маданий-маърифий муассасалар, халқ ижодиёти уйлари, туризмни ривожлантириш департаменти фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
табиат ва халқ маданияти уйғунлиги асосида пайдо бўлган халқ экологик маданияти анъаналари, табиий-маънавий қадриятларига доир  таклиф-тавсиялардан, илмий хулосалардан  Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлимининг 2019 йилга мўлжалланган дастурий режасининг 5-бандига киритилган маданият ва санъат ташкилотлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси умумхалқ байрамлари доирасида ўтказиладиган “Маърифат” тарғиботчилари жамияти билан ишлаш жараёнида ҳамда муҳим тарихий саналар йўналишида ўтказиладиган тадбирларда кенг  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2019 йил 9 июлдаги 02/07-932-19-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида бугунги ёшлар тарбияси мазмунини халқ экологик  маданияти қадриятларига садоқат руҳи билан бойишига, янгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish