Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Жамшид Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. PhD/Ped79.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Умит, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Юнусова Дилфуза Исроиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Қудрат Сапаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришнинг методик таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш ўқув мазмуни интегратив курслар учун талабаларнинг билишга йўналтирилганликка оид умумкасбий кўникма ва малакаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш методикаси ўқув жараёнларига ахборотли, далилли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
математика ўқитувчиларини касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартлари касбий ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига мос когнитив, интегратив, креатив мезонлар ва таҳлилий диагностик технологияларни қўллашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
математика ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти касбий ривожлантириш йўналишларига (трансьдюсерли, комбинаторли, графикли, моделлаштирувчи) мос виртуал лаборатория ва креатив топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш ўқув мазмуни, интегратив курслар учун талабаларнинг билишга йўналтирилганликка оид умумкасбий кўникма ва малакаларини аниқлаштиришга доир таклифлардан “Педагогика” таълим соҳаси 5110100 – Математика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Мазкур таълим стандарти математика бўйича ўқув режа ва дастурлари, ўқув-методик материалларни интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаштириш, касбий ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига мос когнитив, интегратив, креатив мезонлар ва таҳлилий диагностик технологияларни қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялар А1-ХТ-О-14297 рақамли “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математика ўқитишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (2012-2014 йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида таълим амалиётига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Натижада математик анализ, алгебра ва сонлар назарияси, дифференциал геометрия, дифференциал тенгламалар, ҳисоблаш усуллари, математикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш каби фанларни ўқитиш жараёнида интерактив машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлашнинг методикаси ва ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш, ўқув жараёнларига ахборотли, далилли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичларини киритиш, касбий ривожлантириш йўналишларига мос виртуал лаборатория ва креатив топшириқларни ишлаб чиқишга оид таклифлардан ИТД-1-Ё-14  рақамли “Олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг информацион-методик таъминотини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш: акмеологик ёндашув” (2014-2015 йй.) амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган блок-модулли таълим технологияси педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида математик фанлар бўйича ташкил этилган машғулотлар самарадорлигини ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish