Астанақулов Комил Дуллиевичнинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон шароитида кичик майдонлардаги ғаллани эрта муддатларда йиғиштиришнинг илмий-техникавий ечимлари», 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари бўйича).
Талабгорнингилмийваилмий-педагогикфаолиятолибборишгалаёқатибўйичатестсиновиданўтганиҳақидамаълумот: /техникафанлариномзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.Т353.
Илмий маслаҳатчи: Байметов Рустам Исаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобил-йўллари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги 16.07.2013.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Бахтиёр Пардаевич, техника фанлари доктори, профессор; Байбобоев Набижон Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ўзагромашсервис” уюшмаси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон шароитида кичик майдонлардаги ғаллани эрта муддатларда йиғиштиришда ўриш, янчиш ва донни тозалаш жараёнлари учун кичик техника воситаларининг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
кичик энергия-ресурстежамкор ғаллаўргич, ғаллаянчгич ва дон тозалаш машинасининг такомиллашган конструкциялари асосланган;
ғалла пояларининг қаршилигини ҳисобга олган ҳолда сегментли ўриш аппаратида қирқилишининг технологик режими ишлаб чиқилган;
ғаллани янчиш жараёнида массасининг ўзгариб бориши, донларнинг сепараторда бармоқли ишчи қисмлар, дон тозалаш қисмида эса ҳаво оқими ва сомонтуткичли ғалвир таъсирида қипиқ ва сомондан ажралишининг самарали усуллари аниқланган;
дон тозалаш машинасида донларни жўвалар ёрдамида сўрувчи қувур ва ғалвирга меъёрлаб узатиш ҳамда ғалвирга бўйлама-кўндаланг тебраниш бериш орқали бегона қўшиндилардан тозалашни жадаллаштиришнинг янги техник ечими ишлаб чиқилган;
ғаллаўргич, ғаллаянчгич ва дон тозалаш машинаси ишчи қисмларининг конструктив, кинематик ва технологик параметрларини аниқлаш имконини берадиган аналитик боғланишлари ҳамда техника воситалари ишчи қисмларининг оптимал параметрлари аниқланган;
кичик ғаллаўргич, ғаллаянчгич ва дон тозалаш машинасининг ишчи қисм тури, оптимал параметри ва иш режимларида ғаллани ўриш сифати яхшиланиши, дон нобудгарчилигининг камайиши ва тозалигининг ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик майдонлардаги ғаллани ўриб-йиғиштиришда қўлланиладиган ғаллаўргич, ғаллаянчгич ва дон тозалаш машиналари 2011–2015 йиллар давомида Янгийўл, Зангиота, Шўрчи, Қумқўрғон, Янгибозор ва Гурлан туманларидаги фермер ва деҳқон хўжаликларида қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 25-январдаги 02/23-113-сон маълумотномаси). Бунда кичик майдонлардаги ғалла ҳосилини йиғиштиришда энергия сарфини 1,2 мартага, харажатларни 22,3 фоизга камайтириш имконини берган.