Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминов Иргаш Иноятовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу-л-Муин Насафий илмий меросининг Мовароуннаҳр калом таълимоти ривожидаги аҳамияти”, 24.00.03–Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar51.
Илмий раҳбар: Уватов Убайдулла Муродович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.27.04.2018.Isl/Tar.57.01.
Расмий оппонентлар: Бекмирзаев Илхом Исроилжонович, тарих фанлари доктори, доцент, Зохидов Қобилжон Таирджанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу-л-Муин Насафий меросининг ижтимоий заруратини, тарихий аҳамиятини илмий асослаш ҳамда шу йўналишда тадқиқот олиб борувчи мутасадди ташкилотлар учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу-л-Муин Насафийнинг калом илми ривожланишидаги хизмати, адашган фирқалар эътиқодини тўғриловчи “аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа” илғор фикрли алломаси ҳамда Мовароуннаҳрга хос бўлмаган, ноанъанавий диний-ақидавий ғояларга қарши курашнинг назарий асосчиси экани Қуръон ва ҳадис, урф ва қиёс йўли билан асосланган;
Абу-л-Муин Насафий илмий меросида конструктив асос деб қаралган илм ва ҳаёт муносабати, «имон», «ризқ», «касб», «имомат», «боғийлик», «раҳбарга итоат ва итоатсизлик» масалалари барча мазҳаблар учун диний ва дунёвийлик ўртасидаги функционал уйғунликни таъминловчи омил асосланган;
алломанинг «Табсирату-л-адилла» ва «ат-Тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид» асарларида баён этилган диний мутаассибликни, фирқалараро номутаносибликни келтириб чиқарувчи ақидапарастликка қарши курашувчи таълимотнинг моҳияти ахлоқий етуклик, маънавий баркамоллик, соф эътиқодий барқарорлик ғояларига асослангани очиб берилган;
Абу-л-Муин Насафийнинг «Баҳру-л-калом» асарида ақидавий бузуқ, радикал кучларнинг ислом ғояларини иддао қилиб, илгари сураётган қарашларининг ғоявий асоссизлиги ва уларга қарши илмий раддиялар бериш имконияти мавжудлиги ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абу-л-Муин Насафий меросини тадқиқ қилиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Абу-л-Муин Насафийнинг калом илмига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 мартдаги «Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари ва уларнинг мазмунини бойитиш йўналишларидаги услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 81-сон буйруғига асосан тайёрланган «Талаба-ёшларда миллий ўзликни англаш, миллий қадриятлар ва анъаналар ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан чуқур ҳурмат ва эҳтиромда бўлиш туйғуларини ривожлантириш» қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 апрелдаги 9-03-1380-сон маълумотномаси). Бу талаба-ёшлар онгида эътиқодий қарашлар тарихининг айрим жиҳатларини тўғри сингдиришга хизмат қилган;
Абу-л-Муин Насафийнинг қарашларини бошқа мазҳаб вакиллари илгари сурган ғоялар билан қиёслаш натижасида унинг ҳанафийлик фиқҳи доирасида шаклланган мотуридийлик таълимотига қўшган ҳиссаси асосида олинган хулосалардан 1-071 рақамли «Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» мавзусидаги лойиҳа, И-2016-1-33 рақамли «Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш» мавзусидаги лойиҳаларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 26 февралдаги 01/09-310-18-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ички ва ташқи таҳдидлар моҳиятини очиб беришга, жойларда ташкил этиладиган тарғибот ишларига манзилли ёндашишга хизмат қилган;
Абу-л-Муин Насафий ўз давридаги мавжуд хорижия, муътазилия, қадария, жабария каби фирқаларга нисбатан муносабати, ўлкада ижтимоий, маънавий-маърифий, маданий ҳаётнинг тинчлигини сақлашга қўшган ҳиссасига оид хулосалардан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кешгашининг 2017 йил 22 февралдаги 28-сон мажлиси баёни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури» 4/33-банди: «Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш» ижросини таъминлаш, «Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти тўғрисида»ги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кешгашининг 2018 йил 2 мартдаги 02-03/146-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 16 февралдаги 966-сон маълумотномалари). Бу аҳоли, айниқса, ёшларнинг диний-маърифий дунёқарашини юксалтириб, уларнинг турли адашган оқимларга қарши илмий асосланган раддиялари билан курашган юрт алломалари меросига бўлган қизиқишини кучайтирган.
Абу-л-Муин Насафийнинг «имон тил билан айтиб, дилдан иқрор бўлишдир», деган кофир бўлмаслигини англатувчи ғояси замонавий экстремистик оқимлар илгари сураётган жиҳод ҳақидаги қарашларга асосли раддия экани борасидаги илмий хулосалардан 2017 йил давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларидаги кўрсатув сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 февралдаги 05-15/615-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида соғлом эътиқод ғояларини кенг тарғиб этишга, шу орқали уларда соғлом эътиқод шаклланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish