Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамзаев Ҳақназар Хўшмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped170.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Аскарбой Толегенович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим.     
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришда ўқув, дарсдан ташқари ва мустақил таълим жараёнларининг ўзаро интеграциялаш тузилмаси мотивлаштириш (ташкилотчилик, ташаббускорлик, қизиқтириш, ностандартлик, таълимни технологиялаштириш, фаоллик) ҳамда шахс-фаолият ёндашуви (ташкилий, фронтал, индивидуал, жамоавий) параметрларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришга тайёргарлик даражасини баҳолаш компонентлари (қобилият, шахсий ва касбий сифат, билим, кўникма, малака)ни аниқлаштириш асосида жараённинг ташхислаш, коррекциялаш ва мониторингини амалга ошириш тизими ривожлантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий мослашувига шахслараро, гуруҳлараро, жамоавий ёндашувлар таъсирининг дидактик имкониятлари ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришнинг концептуал, антропологик, герменевтик, социоген ва психоген омилларига устуворлик бериш орқали кенгайтирилган;
ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик жараёнлари шахсий сифатлардан (ташкилотчилик, ташаббускорлик, креативлик, субъективлик, компетентлилик) иборат ташкилий-педагогик функционал вазифаларни белгилаш асосида такомиллаштирилган. 
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришда ўқув, дарсдан ташқари ва мустақил таълим жараёнларининг ўзаро интеграциялаш механизми мотивлаштириш ва шахс-фаолият ёндашуви асосида такомиллаштиришга ҳамда жараённинг ташхислаш, коррекциялаш ва мониторингини амалга ошириш тизимини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар касб-ҳунар коллежлари учун тайёрланган “Педагогика” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 089-03-34-38-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланманинг амалиётга жорий этилиши ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришнинг фалсафий, психологик ва педагогик омилларини аниқлаштириш, самарали усул ва воситалар, мотивлаштириш ҳамда тизимли ёндашув воситасида таъсир кўрсатиш орқали таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш технологияси ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий мослашувига шахслараро, гуруҳлараро, жамоавий таъсир кўрсатишнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга оид муаллифлик ғоялари ПЗ-2014-0910185149 рақамли «Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари» (2015–2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1декабрдаги 01-02/2-2-501-сон маълумотномаси). Мазкур амалий лойиҳа асосида ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришнинг концептуал, антропологик, социоген ва психоген омил ва талаблари ўқувчиларнинг ижтимоий, психологик, масъулиятлилик, мослашувчанлик ва коммуникативлик каби кўрсаткичлари динамикасининг ошишига хизмат қилган;
ўқувчиларда ижтимоий фаоллик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик жараёнларига доир таклифлар, дарсдан ва синфдан ташқари машғулот ишланмалари умумий ўрта таълим мактабларининг «Камалак» бошланғич ташкилоти иш режаси ва ижтимоий лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги 01-02/2-2-501-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда ташкилотчилик, ташаббускорлик, креативлик, компетентлик каби шахсий сифатлари ва дунёқараши шаклланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish