Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиева Дилором Мардоновнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогика олий таълим муассасаларида рус адабиётини ўқитиш жараёнида бакалаврлар томонидан ўқув материалини ўзлаштиришнинг асосий тоифалари  таксономияси», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped47.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат  педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори; Курбанбай Жаримбетов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаларида рус адабиётини ўқитиш жараёнида бакалаврлар томонидан ўқув  материалини ўзлаштиришнинг асосий тоифалар таксономиясини назарий жиҳатдан асослаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг метакогнитив, сенсорли перцептив, мнемологик ҳиссий билиш операциялари ёрдамида ўқув материалини ўзлаштириш методологияси рус адабиётидан ўқув материалининг таксономик тоифалари (билиш, тушуниш, анализ, синтез, абстракт яхлитлаш, экстраполяция, баҳолаш)ни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
рус адабиётидан ўқув материалларини Флеш-Кинкейд ва Флеш индекслар даражасида ўзлаштиришда ўқув мақсадлари ва вазифаларининг дидактик хусусиятлари таркиби (когнитив, психомотор, аффектив, топшириқли) билим эгаллашдаги асосий таъсир даражаларига кўра аниқлаштирилган;
рус адабиётидан ўқув материалини ўзлаштиришда таксономиянинг асосий тоифаларидан фойдаланиш тузилмаси адабиётшуносликка оид компетенцияларни шакллантиришда асарнинг ғоявий моҳиятини тушуниш, сюжет, фабула, композициялар ўртасидаги алоқадорликни идрок этиш, ички қонуниятларини англаш мезонлари устуворлигига қурилган механизм асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик таъминоти,  когнитив соҳа тоифалари бўйича лойиҳалаштирилган таълим мазмуни ва воситалари таксономия тоифаларидан фойдаланиш босқичларининг ўқитиш эквилибацияси (билиш, англаш, қўллаш, анализ, синтез, баҳолаш) ва конструктив методлари (интерфаол, бошқарув, ривожлантирувчи)ни белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Педагогика олий таълим муассасалари бакалавр таълим йўналиши рус адабиётини ўқитиш жараёнида ўқув материалини ўзлаштиришнинг асосий тоифалари таксономияси бўйича олинган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак рус тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш, таксономия тоифаларидан фойдаланиш босқичлари, рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг метакогнитив, сенсорли перцептив, мнемологик ўзлаштириш методологияси, рус адабиётидан ўқув материалининг таксономик тоифаларига оид хулоса ва тавсиялардан “5111300-Рус тили ва адабиёти” мутахассислиги баклавриат таълим йўналишларининг Давлат таълим стандартларини ҳамда малака талабларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 89-04-1216-сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасаларида рус адабиёти тарихи ҳамда рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси фанлари бўйича ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фанга доир хусусий компетенцияларни лойиҳалаш ва унинг мазмунини бойитишга, таълим тизимида узвийлик ва фанлараро интеграцияни таъминлашга хизмат қилган;
рус адабиётидан ўқув материалини Флеш-Кинкейд ва Флеш индекслар даражасида ўзлаштиришда ўқув мақсадлари ва вазифаларининг дидактик хусусиятлари билим эгаллашдаги асосий ўқув категорияларининг иерархик кетма-кетлигини шакллантиришга оид таклифлардан “Ўқув материалини ўзлаштиришда таксономиянинг асосий тоифалари” номли аудиториядан ташқари машғулотлар махсус ўқув курси тузилмаси ҳамда унинг ўқув мазмунини шакллантириш, рус тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 89-04-1216-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг зарурий касбий тайёргарлигини ривожлантириш, педагогик компетенцияларини такомиллаштириш, мустақил ва креатив фаолиятга йўналтириш, бадиий матнни тушуниш орқали ижодий маҳорати ҳамда таҳлилий фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти юзага келган;
рус адабиётидан ўқув материалини ўзлаштиришда таксономиянинг асосий тоифаларидан фойдаланиш, ғоявий моҳиятни тушуниш, бадиий образлар, сюжет, фабула, композиция, тўқималар, воқеалар ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик, ички қонуниятларини англаш мезонларига оид таклифларидан ФЗ-2016-0910202206 рақамли “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 89-03-2167-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида вояга етмаган ўқувчилар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган “Бадиий адабиёт воситасида вояга етмаган ўқувчиларни ижтимоий тарбиялаш” методикасининг яратилганлиги улар ўртасида бадиий адабиётга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish