Sayt test rejimida ishlamoqda

Ережепов Артықбай Абыллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ жировчилик санъати воситасида ўқувчи ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асослари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped336.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02. 
Расмий оппонентлар: Кеңесбай Алламбергенов, филология фанлари доктори, профессор; Сайтбекова Светлана Сайлаубаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: қорақалпоқ жировчилик санъати воситасида ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асосларини  такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавий-ахлоқий тарбиянинг этнопедагогик мазмуни интегратив фанлар (мусиқа маданияти, жиров ва бахшичилик асослари) бўйича ўқувчиларда мусиқий кўникма ва малакаларни таркиб топтириш жараёни билан бадиий-эстетик тафаккурни ривожлантириш интенсификациясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда қорақалпоқ жировчилик санъатига қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларидан келиб чиқиб, диалогик (айтишув, жўр ижрочилиги, мулоқот), этнопедагогик ўқитиш шакллари ва бадиий тафаккур технологиясини (бадиий таҳлил, образли тасаввур) қўшиш орқали маънавий-ахлоқий тарбиянинг ташкилий-педагогик шартлари такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув (жиров, тўлғов, достончилик) орқали жировчилик санъатининг артпедагогик (мусиқий, хореографик, театрлаштирилган) моделига асосланган когнитив, фаолиятга доир ва аксиологик босқичларини киритиш орқали ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни таъминлаб берувчи мусиқий таълим технологияси жировчилик ижро маҳорати ва техникасини ривожлантиришда “устоз-шогирд” анъаналаридан фойдаланиш бўйича арт-терапия топшириқларини (новербал, графикли ва тасвирий фаолият) интенсив лойиҳалаш методикасини қўллаш асосида такомиллаштирилган.  
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоқ жировчилик санъати воситасида ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маънавий-ахлоқий тарбиянинг этнопедагогик мазмуни, интегратив фанлар  бўйича ўқувчиларда мусиқий кўникма ва малакаларни таркиб топтиришга доир таклифлардан умумий ўрта таълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларида мусиқий таълимга қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 01-01/01-1359-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг миллий мусиқа ва жировчилик санъатига доир билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, мусиқий компетенцияларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларда қорақалпоқ жировчилик санъатига қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, диалогик, этнопедагогик ўқитиш шакллари ва бадиий тафаккур технологияси, интегратив ёндашув орқали жировчилик санъатининг артпедагогик моделини такомиллаштиришга доир тавсияларлардан И1-ХТ-0-17222 рақамли “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшлар онгига сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” (2013-2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 17 октябрдаги 06-09/5-10/1295-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа асосида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг когнитив, фаолиятга доир ва аксиологик мезонларини аниқлаштириш орқали мусиқий репертуарларни лойиҳалаш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни таъминлаб берувчи мусиқий таълим технологияси, жировчилик ижро маҳорати ва техникасини ривожлантиришда “устоз-шогирд” анъаналаридан фойдаланиш бўйича арт-терапия топшириқларини интенсив лойиҳалаш методикасини қўллашга доир амалий тавсиялардан болалар мусиқа ва санъат мактаблари “Қорақалпоқ халқ қўшиғи ва созларининг тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 24 апрелдаги 2-04/788-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда арт-терапия, имитацион моделлаштириш усулларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish