Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Дилдора Тургуновнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълим ўқитувчиларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped308.
Илмий раҳбар: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Асқарова Ўғилхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич таълим ўқитувчиларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш тизими касбий педагогик эҳтиёжларга асосланган вариатив дастурлар орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқитувчиларининг касбий педагогик эҳтиёжларини босқичма-босқич тизимли диагностика қилиш мезонлари (мустақил ўқиш, мутахассислик фани методикаси, педагогик, психологик, маънавий-маърифий, умуммаданий соҳалардаги билимлари, педагогик маҳорати даражаларини баҳолаш) ишлаб чиқилган;
бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш тизимининг ўқув методик таъминоти (меъёрий ҳужжатлар, методик материаллар) ўқув жараёнида шахсга йўналтирилган таълимни самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ошириш қурсларидаги якуний аттестация жараёни вариатив-интегратив ёндашувга асосланган экспериментал мини дарсларни йўлга қўйиш орқали такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич таълим ўқитувчиларининг эҳтиёжларга асосланган малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш тизимини касбий педагогик эҳтиёжларга асосланган вариатив дастурлар орқали такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда – ХТТРМХҚТМОИ) 2017–2018 йилларда бажарилган ПЗ-2016-0910145757  рақамли “Халқ таълими ходимларининг малака ошириш курсларидан кейинги фаолиятларини педагогик қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 07-02/4-1792-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ошириш тизими эҳтиёжларга асосланган ёндашув орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқитувчиларининг касбий педагогик эҳтиёжларини босқичма-босқич тизимли диагностика қилиш мезонлари Республика таълим марказининг “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича Илмий-методик кенгаши тавсияси асосида “Бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий педагогик диагностикасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсия” номи билан www.rtm.uz сайтига жойлаштирилган ва амалиётга жорий қилинган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 07-02/4-1792-сон ҳамда Республика таълим марказининг 2019 йил 2 октябрдаги 01/11-01/01-2199-сон маълумотномалари). Натижада бошланғич таълим ўқитувчиларининг касбий эҳтиёжларни аниқлаш технологияси педагогик диагностикани қўллаш орқали модернизация қилинган;
эҳтиёжларга асосланган вариатив ўқув дастурларини таклиф этиш орқали бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида шахсга йўналтирилган таълимни амалга оширишга доир таклифлардан бошланғич таълим ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг мутахассислик модуллари ўқув дастурлари, методик материалларни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 07-02/4-1792-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ошириш курслари ўқув методик таъминоти шахсга йўналтирилган таълимни амалга ошириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ошириш курсларидаги якуний аттестациясини ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 29 декабрдаги 334-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар малака ошириш курслари тингловчиларининг якуний аттестацияси тўғрисидаги низоми” мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 07-02/4-1792-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш якуний аттестация жараёни экспериментал Мини дарсларни йўлга қўйиш воситасида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish