Sayt test rejimida ishlamoqda

Донияров Нодиржон Абдихакимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш билан паст навли фосфорит рудаларини комплекс қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14–Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т222.
Илмий маслаҳатчи: Санақулов Қувондиқ, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Юсупходжаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Искандарова Мастура  Искандаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Минерал ресурслар институти» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: флотацияли, кимёвий ва бактериал усуллар ёрдамида қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш билан паст навли фосфорит рудаларини комплекс қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфат ва кальцитнинг кристалл-кимёвий, термодинамик ва юзадаги хусусиятлари асосида минералларнинг флотацияли ҳолати қонуниятлари аниқланган ва флотация жараёнининг мақбул тартиби ишлаб чиқилган;
илк бор ёғ-мой комбинати чиқиндиларининг кимёвий ва физик-кимёвий хоссалари ва уларнинг карбонатли минералларга нисбатан флотацияли хусусияти аниқланган;
шламсизлантирилган рудани фосфатли флотациялаш ва кейинчалик кимёвий охиригача бойитиш усули билан дастлабки балансдан ташқари рудада Р2О5 нинг миқдорида техник шароитларга мос келувчи 27,1% миқдорли Р2О5 олиш усули ишлаб чиқилган;
балластли аралашмалардан тозаланган фосфорли ўғитларни олиш учун ЭФКни нейтраллашдан олдин уранни ва КЕЭни кейинчалик бир вақтда чўктириш мақсадида ишлаб чиқаришнинг темир таркибли чиқиндиларидан (гидрометаллургик заводларнинг магнитли фракцияларидан) фойдаланиб, ЭФКда U+6 ни U+4га тиклаш усули ишлаб чиқилган; 
АМП ва ВО-020 туридаги анионитлардан фойдаланиш билан уранни (радийни), АФИ-22 туридаги ионитдан фойдаланиш билан КЕЭни олдиндан ажратиб олишга асосланган радиоэкологик тозаланган суперфосфат олиш усули ишлаб чиқилган;
фосфоритларнинг актив лойқа микрофлораси билан ўзаро таъсири жараёнида физикавий ва кимёвий ўлчамлар (рН муҳит, азот, фосфор, калий ва бошқа элементлар миқдори, жараён давомийлиги ва б.) таъсири қонуниятлари асосида янги турдаги органоминералли ўғит олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
илк бор актив лойқа микрофлорасининг бактериал таъсирлашувида фосфоритлар таркибида минераллар эриши механизми асосида дастлабки оралиқ ва охирги ноорганик ва органик бирикмалар ҳамда кислотали аралашмалар таркибининг сифат ва миқдорий ўзгаришлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш билан паст навли фосфоритли рудаларни комплекс қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
янги реагентлар - соапсток ва фомол асосида карбонатли-фосфоритли флотациялаш усули билан Марказий Қизилқумнинг паст навли фосфоритли рудаларини флотацияли бойитиш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” ДКда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 3 майдаги 02-06-07/5670-сон маълумотномаси). Натижада Р2О5 – 26,8% миқдорли кондицияли бойитма олиш ва бойитманинг 39,0% чиқишида Р2О5 сидирғали ажратиб олиш 66,24% ташкил этиш имконини берган; 
рудани комбинациялашган карбонат-фосфатли флотациялаш ва кейинчалик кимёвий охиригача бойитиш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” ДКда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 3 майдаги 02-06-07/5670-сон маълумотномаси). Натижада балансдан ташқари рудада Р2О5 нинг миқдорида техник шароитларга мос келувчи 27,1% миқдорли Р2О5 олиш усулини ишлаб чиқиш имконини берган;
янги радиоэкологик тозаланган суперфосфат олиш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” ДКда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2019 йил 
3 майдаги 02-06-07/5670-сон маълумотномаси). Натижада Зарафшон шаҳрида ярим саноатли синов ўтказиш ва биокимёвий тозалаш иншоотида (УВваОС) паст навли фосфоритли рудаларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish