Sayt test rejimida ishlamoqda

ХАЙДАРОВА Дилдора Кадировнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қон томир генезли меъёрий когнитив бузилишларда клиник нейровизуализация параллеллари». 14.00.13 – неврология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Tib59.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: А.А.Скоромец тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ш.Ш.Магзумова тиббиёт фанлари доктори, профессор; Г.А. Дущановав тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети» Олий касб-хунар таълими давлат бюджет таълим муассасаси (Москва, Россия Федерацияси).           

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.                                                                                                  

    II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўрта когнитив бузилишларнинг клиник, биокимёвий ва нейровизуаллашган хусусиятларини ўрганиш асосида уларни эрта ташҳислаш, деменция олди бузилишларининг ривожланиши ва уларнинг томир деменциясига айланишини башорат маркерларини ишлаб чиқиш билан терапевтик тузатишни оптималлаштириш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЎКБларни эрта босқичларда аниқлаш, уларнинг ривожланиши ва деменцияга ўтишини олдиндан аниқлаш имконини берувчи нейропсихо-логик, нейровизуализацион  ва  биокимёвий комплекс текширишлар ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланган;

СМИ фонида ЎКБлар билан касалланган  беморларда деменция олди бузилишларнинг шаклланишида холинэргик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

когнитив бузилишларнинг юзага келишида МРТ-трактография ёрдамидаги фракцион анизотропия кўрсаткичларнинг ва когнитив чақирилган потенциалларнинг Р300 кўрсаткичлари дисбаланси исботланган;

амнестик ёки мультифункционал меъёрий (ўртача) когнитив бузулишлар турига мувофиқ уларнинг терапевтик боғлиқлиги қайд этилган яъни холинергик нейропротекция ва цитопротекцияни қўллашга жавобан СМИда дифференциаллашган натижа кўринишидаги ЎКБнинг амнестик ва мультифункционал турлари структур қисмларидаги ижобий динамика билан боғлиқлик аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қон-томир генезли ЎКБлар билан касалланган беморларни самарали даволаш бўйича олинган илмий натижалар «Томир генезли ўрта когнитив бузилишлар мавжуд беморларда патогенетик йўналтирилган терапияни оптималлаштириш» услубий тавсияномаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилоят кўп тармоқли шифохонаси, Тошкент шаҳар 5-клиник шифохонасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг2015 йил 24 февралдаги8Н-g/14 ва 2015 йил 29 октябрдаги 83/12-сон маълумотнома). Миянинг сурункали ишемияси фонида меъёрий когнитив бузилишлар мавжуд беморларда юқорида айтиб ўтилган тавсияларнинг қўлланилиши натижасида даволаш самарадорлиги 21,3 фоизга ошишига имконият яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish