Sayt test rejimida ishlamoqda

Эминов Шерзод Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани қайта ишловчи машина ва механизмлар учун антиэлектростатик композицион полимер материаллар ва триботехник мақсадли қопламалар олиш технологияси (пахта хомашёси мисолида)», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси; 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1265.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Михридинов Рисқидин, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қайта ишлаш машина ва механизмлар учун антиэлектростатик композицион полимер материаллар ва триботехник мақсадли қопламаларни олиш технологиясини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер қопламаларнинг пахта хомашёси билан ўзаро таъсири жараёнида электризациядаги ўзгаришларнинг эксплуатацион ва технологик омилларга боғлиқлиги аниқланган; 
пахта толаси билан ўзаро таъсирлашганда электризация жараёнларининг полимер қопламаларининг электрофизик ва физик-механик хоссалари билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
полимер композициянинг таркибига электр ўтказувчи органоминерал тўлдирувчиларнинг қўшилиши статик электр токи ҳосил бўлишининг камайиши ва бу полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг антиэлектростатик ва антифрикцион хоссаларини назорат қилишга имкон бериши аниқланган;
полимер қопламаларнинг пахта хомашёси билан фрикцион ўзаро таъсири уларнинг юза қатлами тузилишининг ўзгариши, ўз навбатида қопламаларнинг электр зарядларининг  ҳам ўзгаришига олиб келиши аниқланган;
пахта тозалаш саноати машина ва механизмларининг ишчи органлари учун янги триботехник мақсадли антиэлектростатик композицион полимер қопламалар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Антиэлектростатик композицион полимер материаллар ва улар асосида триботехник мақсадли қопламалар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
толали масса (пахта хомашёси) билан ўзаро таъсир қилувчи антифрикцион машинасозлик КПМнинг ишқаланиш коэффициенти, ишқаланиш зонасида вужудга келган  температура ва электростатик заряд миқдорини аниқлаш методлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти «Ўзстандарт» агентлигида тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган (O'z DSt 3330:2018) («O'ZSTANDART» агентлиги Ахборот-маълумот маркази давлат корхонасининг 2018 йил 26 октябрдаги 1187/40-сон маълумотномаси). Натижада дискли трибометрда машинасозлик КПМни толали материаллар билан фрикцион таъсирдаги  ишқаланиш коэффициенти, ишқаланиш зонасидаги ҳарорат ва трибоэлектрик зарядларни бир вақтнинг ўзида аниқлаш имконини берган;
антифирикцион-ейилишбардош композициялар таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05000, 2015 й.). Натижада яратилган антифирикцион-ейилишбардош полимер композициялар пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг иш қобилияти ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
антифрикцион ёғоч-полимер композицион материал учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05068, 2015 й.). Натижада машина ва механизмларнинг ишчи органларида антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллардан кенг миқёсда фойдаланиш имконини берган;
антиэлектростатик композицион полимер қопламалар Пискент пахта тозалаш корхонасида машина ва механизмлар ишчи органларида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 18 октябрдаги 03-18/6050-сон маълумотномаси). Натижада антиэлектростатик композицион  полимер қопламалардан фойдаланиш ишқаланувчи жуфтлик контакт зоналарида электризациянинг камайиши ҳисобига ишқаланиш кучини 30–40% га камайтириш, пахта қайта ишловчи корхона алоҳида ускуналарининг самарадорлигини 15–20% га ошириш ва пахта толасига шикаст етишини 0,30–0,40% камайтириш ҳамда пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш жараёнида ёнғин хавфининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish