Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусомиддинов Ахрор Сабриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарқий Ўзбекистон ҳудудида риск ҳосил қилувчи омилларнинг хусусиятлари», 04.00.04–Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/GM19. 
Илмий раҳбар: Шерматов Магбут, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Бакиев Саиднасим Алимович, геология-минералогия фанлари доктори; Қаюмов Абдубоқий Қаюмович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгидрогеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Ўзбекистон ҳудудида геологик ва сейсмик рискларни ҳосил қилувчи омилларнинг хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқий Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик рискнинг бирламчи ҳамда иккиламчи омилларининг хусусиятлари аниқланган;
Фарғона ботиқлиги лёсс жинслар тарқалган ҳудудининг чўкувчанлигини прогноз қилиш бўйича 1:500000 миқёсидаги рақамли харитаси ишлаб чиқилган;
Тошкент, Наманган, Андижон ва Фарғона шаҳарларининг комплекс геологик риски  баҳоланган;
Фарғона шаҳри маъмурий бирлиги миқёсида сейсмик риск аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шарқий Ўзбекистон ҳудудида риск ҳосил қилувчи омилларининг ҳусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шарқий Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик рискнинг асосий бирламчи ҳамда иккиламчи омилларининг хусусиятлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 2/4/24-1216-сон маълумотномаси). Натижада Шарқий Ўзбекистон ҳудудидаги рискларнинг устувор омилларини аниқлаш имконини берган;
Фарғона вилояти лёсс жинслари тарқалиш ҳудудининг чўкувчанлигини прогноз қилиш 1:500000 миқёсдаги рақамли харитаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 2/4/24-1216-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона ботиқлигидаги юқори дарижадаги геологик риск ҳудудларни ва шаҳарсозлик учун қулай ҳудудларни ажратиш имконини берган;
Шарқий Ўзбекистон урбанлашган ҳудудларининг комплекс геологик риск хариталари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 2/4/24-1216-сон маълумотномаси). Натижада Шарқий Ўзбекистон вилоятлари маркази ҳудудларнинг сейсмик рискни ишончлироқ ҳисоблаш ва муҳандислик-сейсмогеологик шароитнинг ўзгаришини олдинроқ прогноз қилиш имконини берган;
Фарғона шаҳар маъмурий бирлиги миқёсида 7–8–9 балли зилзилада муҳандислик ва иқтисодий зарарни баҳоланиши Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 2/4/24-1216-сон маълумотномаси). Натижада ҳар хил миқёсдаги урбанлашган ҳудудларнинг рискини ҳисоблашнинг технологик ёндашувини тузиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish