Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманазарова Каромат Суванқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон дарёси қуйи оқими ҳавзаси альгофлораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/B307. 
Илмий раҳбар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.
Расмий оппонентлар: Дусчанова Гулжон Мадримбаевна, биология фанлари доктори; Тальских Владислав Николаевич, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёси қуйи оқими альгофлорасининг турлар таркибини аниқлаш, сувнинг экологик-санитария ҳолатини баҳолашда флора таркибидаги сапробликка индикатор турларнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Зарафшон дарёси қуйи оқими ҳавзаси альгофлорасида сувўтларининг 5 та бўлим, 11 та синф, 33 та тартиб, 53 та оила, 94 та туркумга мансуб 294 та тур ва тур хиллари (227 та тур, 61 та вариация, 6 та форма) аниқланган;
илк бор Ўзбекистон ва Марказий Осиё сув ҳавзалари учун сувўтларининг 3 та бўлим, 5 та синф, 6 та тартиб, 10 та оила ва 16 та туркумга мансуб 21 та янги тури аниқланган;
альгофлоранинг турлар таркибини мавсумлар давомида ва оқим бўйлаб ўзгариши аниқланган;
илк бор сувўтлар ҳужайрасида паразитлик қилувчи замбуруғларнинг фан учун янги тур ва туркуми (Sanchytrium tribonemae) аниқланган ва ДНК таҳлиллари асосида унинг филогенетик дарахти тузилган;
қуйи оқим альгофлорасидаги сапробликка индикатор турларнинг сувнинг санитария ҳолатини баҳолашдаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарафшон дарёси қуйи оқими альгофлораси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуйи оқим ҳавзаси сувининг минерал таркиби ва рН даражасини кўрсатувчи индикатор турлар рўйхати ва уларнинг тарқалиш хусусиятлари Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 18 апрелдаги 03-02/3-2053-сон маълумотномаси). Натижада Зарафшон дарёси қуйи оқимидаги индикатор сувўтлари асосида дарё сувининг мавсумлар давомида оқим бўйлаб гидрокимёвий хусусиятлари ўзгариб боришини аниқлаш ва табиий оқар сув ҳавзаларининг ҳолатини мониторинг қилиш имконини берган;
сапробликка индикатор турлар рўйхати, уларнинг тарқалиш хусусиятлари бўйича олинган маълумотлар Навоий вилояти давлат санитария-эпидемология назорат марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 февралдаги 09-8/1178-сон маълумотномаси). Натижада дарё сувининг мавсумий ва оқим бўйлаб органик ифлосланиш даражаларини аниқлаш ва очиқ сув ҳавзалари тозалигини баҳолаш имконини берган;
Зарафшон дарёси қуйи оқимидан йиғилган альгологик намуналар Ботаника институтининг «Сув ҳавзалари сувўтлар флораси» ноёб объектлар коллекциясига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 12 апрелдаги 4/1255-2182-сон маълумотномаси). Натижада табиий сув ҳавзалари альгофлораси умумий рўйхатини тузиш, сувўтлари паразит организмларини аниқлаш, “Ўзбекистон дарёлари сувўтлар флораси” фондини бойитиш ва маълумотлар базасини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish