Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраев Нурбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилоятида етиштирилаётган кузги буғдой навларининг оқсиллар полиморфизми ва уларнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқлиги», 03.00.07–Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B285.
Илмий раҳбар: Юнусханов Шавкат, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Каримджон, биология фанлари доктори, профессор; Қурбанбаев Илхом Джуманазарович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилоятида етиштирилаётган кузги буғдой навларининг глиадин оқсиллар полиморфизмини аниқлаш асосида ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлган янги популяцияларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кузги юмшоқ буғдойнинг “Андижон-2”, “Аср”, “Дурдона”, “Дўстлик”, “Яксарт” ва “Чиллаки” каби навларнинг глиадин оқсиллари электрофоретик спектрлари бўйича полиморфизми аниқланган;
кузги юмшоқ буғдойнинг 15 та навлари гладин оқсилларининг электрофоретик спектри бир-бири билан таққосланганда “Андижон-2” ва “Сила” навларида β ва γ фракцияларидаги компонентларнинг тузилиши ва жойлашиши бир хил эканлиги, лекин ушбу навлар α ва ω компонентларининг тузилиши ва жойлашиши билан кескин фарқланиши аниқланган;
кузги юмшоқ буғдойнинг туричи Крошка х94-409а627 дурагай комбинациясидан яратилган “Аср” навининг электрофореграммасини Крошка навиники билан таққосланганда ω фракция ҳудудидаги молекуляр оғирлиги юқори бўлган ω8, ω9 ва ω10 компонентларида ўхшашлик борлиги исботланган;
кузги юмшоқ буғдой навлари ва улардан ажратиб олинган биотипларнинг глиадин оқсиллари электрофоретик спектрида мавжуд компонентлар сони 15 тадан 20 тагача эканлиги аниқланган;
кузги буғдой навларидан 9 тасида глиадин оқсиллари бўйича гетероген биотиплар борлиги аниқланган ва улар асосида янги популяциялар ажратиб олинган;
глиадин оқсилларининг электрофоретик спектр тузилиши бўйича фарқланувчи янги популяциялар селекция жараёнига жалб қилинган ҳамда уларнинг ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Хоразм вилоятида етиштирилаётган кузги буғдой навларининг оқсиллар полиморфизми ва уларнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқлигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
глиадин оқсилларининг электрофоретик спектри бўйича фарқли популяциялар коллекцияси Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станциясининг селекцион дастурларида бошланғич манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02/021-2720-сон маълумотномаси). Натижада ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори дурагайлар олиш имконини берган;
электрофоретик усул ёрдамида “Андижон-2”, “Аср” ва “Дурдона” навларидан ажратиб олинган популяциялар Хоразм вилояти Урганч тумани “Махлиё-Шахноз” фермер хўжалигида 37,2 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02/021-2720-сон маълумотномаси). Натижада “Краснодар-99” назорат навига нисбатан гектаридан 4,9 ц/га кўп дон ҳосили олишга эришиш ҳамда фермер хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва дон сифатини яхшилаш имконини берган;
кузги буғдой навларининг полиморф глиадин оқсилларига эга популяцияларидан ФА-А-ҚХ 2018-247 рақамли “МАС технологиясининг «генларни пирамидалаш» усулидан фойдаланиб, юмшоқ буғдойда асосий биотик ва абиотик стресс омилларга чидамлилик генларини бир генотипга жамлаш ва шу асосда янги линиялар яратиш” мавзусидаги лойиҳада реципиент она генотип сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 16 сентябрдаги 4/1255-2464-сон маълумотномаси). Натижада буғдой ҳосилдорлиги юқори ва стресс омилларга чидамли дурагайларни яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish