Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Дилнавоз Ихтиёровнананинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон саноати учун модификацияланган композицион полимер материаллар ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси; 01.04.06–Полимерлар физикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T425.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Умаров Абдусалом Вахитович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тешабаева Эльмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон саноат учун модификацияланган композицион полимер материаллар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон саноатда ишлатиладиган ярим металлар, металл ойналар ва улар асосида нур ўтказгичлар ўрнини босувчи, қурум ва каолин, ПС, ПВХ асосида модификацияланган, импорт ўрнини босувчи ва экспортга асосланган КПМ яратиш асосланган;
композит олишда қўлланиладиган технологик қабуллар орқали қурум-тўлдиргичли КМда уларнинг миқдори ва нисбатлари ФАҚ тузилишининг маълум бир қонуният бўйича ўзгариши аниқланган;
қурум ва каолин, полистиролли КМнинг физик-кимёвий хоссалари ва тузилишига жиддий таъсир этиши, яратилган композит таркибидаги қатлам ферромагнит сифатида характерловчи тузнинг йўқлиги аниқланган;
ПС+қурум композициясида тажрибада биринчи маротаба ўта нозик парчаланиш (ЎНП) ва ЭПР спектрларнинг кучли кенгайиши аниқланган ҳамда ПС, ПВХ, қурум ва каолин асосида ультратовушли модификациялаш орқали ярим металлар, металл ойналар ва улар асосида микроэлектроника ва асбобсозликда қўлланиладиган нур ўтказгичларнинг ўрнини босувчи КПМнинг таркиби ишлаб чиқилган;
қурум ва каолин билан тўлдирилган, ультратовуш билан қайта ишланган ва улар асосида олинган микроэлектроника ва асбобсозликда қўлланадиган нур ўтказгичлар, ишлаб чиқилган модификацияланган КПМнинг қўлланиш имкониятлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Микроэлектроника ва асбобсозликда қўлланиладиган ярим металлар, металл ойналар ўрнини босувчи ва улар асосида нур ўтказгичлар сифатида ишлатиладиган композицион полимер материаллар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Модификацияланган композицион полимер материаллар ва улар асосида световодлар» учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Тs 22534216-07:2019). Натижада электрон саноатида модификацияланган композицион полимер материаллар ва улар асосида световодларни ишлатиш имконини берган;
«Модификацияланган композицион полимер материалларини ва улар асосида нур ўтказгичларни олиш» учун технологик регламент «Elxolding» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан келишилган ва тасдиқланган (ТР 40.4-14952796-024:2019) («Uzeltexsanoat» ассоциациясининг 2019 йил 
4 сентябрдаги 04-4/1319-сон маълумотномаси). Натижада яратилган модификацияланган композицион полимер нур ўтказгичларнинг ишлаш хусусиятлари мавжуд бўлган кремнийли ва шиша металли нур ўтказгичларнинг ўрнини босувчи композицион полимер материалли нур ўтказгичларни олиш ва уларни электрон соҳада қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish