Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Шодмон Тоғаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Косонсой ҳавзаси адирлари тупроқларининг суғориш таъсирида ўзгариши», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология  фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/В262. 
Илмий раҳбар: Қўзиев Рамазан, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01. 
Расмий оппонентлар: Уразбаев Исматулла Умматович, биология фанлари доктори, доцент; Абдрахмонов Тохтасин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб рельеф шароитида ривожланган адир тупроқларини хосса ва хусусиятларини суғориш таъсирида ўзгаришини аниқлаш, тупроқлар сифатини баҳолаш ҳамда унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш, ерлардан самарали фойдаланишга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориш таъсирида адир тупроқларининг морфологик тузилиши ва янги генетик горизонтларнинг шаклланиш хусусиятлари очиб берилган;
турли даврда ўзлаштирилган суғориладиган адир тупроқларининг агрокимёвий, физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
амалдаги суғориш тизими адир тупроқларида ирригацион эрозиянинг кучайиши ва адир ости ҳудудларида шўрланиш жараёнларини жадаллашганлиги аниқланган;
адир ҳудудлари суғориладиган типик бўз ва оч тусли бўз тупроқлари таркибидаги гумус миқдори билан пахта ҳосилдорлиги ўртасидаги кореллятив боғланишлар аниқланган;
суғориладиган адир тупроқларнинг хосса-хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сифати жиҳатидан баҳоланган ва унумдорлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Косонсой ҳавзаси адир тупроқларининг суғориш таъсирида ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Косонсой тумани суғориладиган адир тупроқларининг унумдорлик ҳолати ва уни яхшилашга доир тавсиялар» амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 19 июндаги 03-05-4639-сон маълумотномаси). Натижада тоғ олди минтақаси турли тупроқ-иқлим шароитларида шаклланган мураккаб рельефли, эрозияланган, тошлоқли суғориладиган адир тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва ошириш ҳамда ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Косонсой тумани «Бухоро», «Испарон», «Деҳқонобод», «Дўстлик» массивларидаги жами 7135,0 гектар суғориладиган адир ерларнинг 1:10000 миқёсли тупроқ сифатини баҳолаш карталари массивлар ҳудудидаги фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 19 июндаги 03-05-4639-сон маълумотномаси). Натижада адир тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва унумдорлик даражасига қараб ерларнинг меъёрий қийматини ҳисоблаш ва ҳосилдорлигини белгилаш, қиялик экспозицияси ва тупроқнинг унумдорлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш имконини берган; 
Косонсой тумани «Бухоро», «Испарон», «Деҳқонобод», «Дўстлик» массивларидаги жами 7135,0 гектар суғориладиган адир ерларининг 1:10000 миқёсли тупроқ карталари амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 19 июндаги 03-05-4639-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлардаги мавжуд ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқлардан оқилона фойдаланиш, суғориш эрозиясининг олдини олиш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish