Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Чарос Абдуджалиловнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурункали юрак етишмовчилигида эндотелий дисфункцияси: клиник-генетик ва фармакотерапевтик жиҳатлари», 14.00.06 – кардиология (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib29.

Илмий маслаҳатчи: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Константинос Тсиуфис, тиббиёт фанлари доктори;  Афина Университети  профессори, Ярмухамедова Гулнора Хабибовна, тиббиёт фанлари доктори,доцент, Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Вестчестер Тиббиёт Маркази   (Нью Йорк, АҚШ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. Миокард инфаркти ўтказган беморларда СЮЕ ривожланишидаги эндотелий дисфункциясининг клиник-гемодинамик, генетик ва гуморал предикторларини аниқлаш ва вазопротектив дори воситалари самарадорлигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

СЮЕли беморларда эндотелий функцияси кўрсаткичлари (реактив гиперемияли синама, тромбоцитлар агрегацион фаоллиги, фон Виллебранд омили), оксидатив стресс ва липид алмашинуви жараёнлари ва уларнинг касалликнинг зўрайиб бориши билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;

илк бор ўзбек миллатига мансуб СЮЕли беморларда эндотелиал дисфункция ривожланишининг молекуляр-генетик детерминантлари аниқланган ҳамда NO-синтаза гени полиморфизми билан юрак ремоделланиши ва эндотелий функционал ҳолатлари бузилишлари орасида ассоциация ва корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган.

СЮЕли беморларда кўптўйинмаган ёғ кислотаси - омега-3 билан узоқ муддатли даволаш касаллик клиник кечиши, беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшилаши асосланган ҳамда вазопротектив таъсир кўрсатиши натижасида қон-томир ремоделланиш жараёнига ижобий таъсири исботланган;

кўптўйинмаган ёғ кислотаси - омега-3ни СЮЕли беморларда комплекс даволашда қўлланиши оксидатив стресс кўрсаткичларини камайиши, антиоксидант ферментлар ва липид алмашинуви кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келиши асосланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали юрак етишмовчилигида эндотелий дисфункциясининг генетик хусусиятлари  бўйича олинган илмий натижалар асосида «Инфарктдан кейинги   даврда сурункали юрак етишмовчилигининг келиб чиқишини прогнозлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти олинган (№IAP20140168, 15.03.2016й.). Ушбу усул сурункали юрак етишмовчилигини ривожланиши ва асоратларини олдини олиш имконини беради. Сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларда самарали даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали, Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, 1 ва 7-сон Тошкент шаҳар клиник шифохоналарига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 3 майдаги  8Н-д/17-сон ва 2016 йил 3 февралдаги  84-3/40-сонмаълумотномалари). Тадқиқот натижалари СЮЕ бўлган беморларда эндотелиал дисфункцияни эрта диагностикаси ва фармакотерапияни оптималлаштириш, касалликни кечиши ва прогнозини яхшилаш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир этади ва касаллик асоратларини 21 фоизга камайтириш имкониятини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish