Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Юлдузхон Тахиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Караколин, талатизамин алкалоидлари ҳамда уларнинг ҳосилаларини релаксант таъсир механизмларини тавсифлаш», 03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B117.
Илмий раҳбар: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Курбанназарова Раънохон Шараповна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дитерпеноид алкалоидлар синфига кирувчи караколин, талатизамин ҳамда уларни ҳосилаларининг релаксант таъсир механизмини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
караколин ва талатизаминларнинг кимёвий тузилишларига мос равишда углерод атомининг С-1 ва С-14 ҳолатларига бензоил гуруҳини киритиш орқали олинган 1-О-БК ва 14-О-БТлар релаксант фаоллигининг сезиларли кучайиши аниқланган;
1-О-БК ва 14-О-БТ релаксант таъсири СМҲга Са2+ ионлари киришининг камайиши ҳисобига таъминланган бўлиб, бунда потенциалга-боғлиқ ва рецептор-бошқарилувчи Са2+ каналлари ҳамда Na+/Ca2+ алмашинувчи иштирок этиши исботланган;
СР даражасида 1-О-БК ва 14-О-БТ томонидан Са2+-ионлари ташилишининг модификацияланиши уларнинг релаксант таъсири асосида бўлиши мумкинлиги аниқланган;
1-О-БК ва 14-О-БТ релаксант фаоллигининг кучайиши уларнинг структурасида бензоил гуруҳи мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги сабабли уларнинг липофиллиги ва шунга мос равишда мембрана фаоллиги ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Караколин ва талатизамин алкалоидлари ва уларнинг ҳосилаларини релаксант таъсир механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳужайранинг Са2+ транспорт тизимларига 1-О-бензоилкараколин ва 14-О-бензоилталатизамин алкалоидларининг ўзига хос таъсири Москва давлат университетининг АААА-А16-116021660048-3 рақамли «Методы диагностики состояния клеток» лойиҳасида меъёр ва патологияда ҳужайралардаги молекуляр ўзгаришларни аниқлашда фойдаланилган (Москва давлат университетининг 2019 йил 
1 июлдаги 19/105-03-сон маълумотномаси). Натижада биомолекулаларнинг юқори сезгирликда скрининг қилишнинг янги йўналишини ҳамда юрак-қон томир касалликларига ташхис қўйишда янги технологияларни ишлаб чиқиш имконини берган;
1-О-бензоилкараколин ва 14-О-бензоилталатизамин алкалоидлари билан Са2+-ионлари транспортини модуляциялаш ФА-А10-Т086 рақамли «Алкоголизм ва унга боғлиқ оқибатларни даволаш ва профилактика қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш» фундаментал лойиҳада алкогол интоксикациясидан потенциал протекторларни излашда ва тромбоцитар гемостаз дисфункциясини коррекция қилиш усулларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йилдаги 14 мартдаги 4/1255-737-сон маълумотномаси). Натижада алкогол билан заҳарланишда қон қуюлишини, тромбоцитлар агрегацияси ва гемостаз тизими дисфункциясини 
1-О-бензоилкараколин билан коррекция қилиш имконини берган;
1-О-бензоилкараколин ва 14-О-бензоилталатизаминни релаксант таъсир механизмлари ва қон томир тонусини регуляцияси бўйича олинган натижалар Ф-5-03 рақамли «Индивидуал ошқозон-ичак экотизими эволюцияси ва экологик ифлосланган озуқа» мавзусидаги фундаментал лойиҳада углеводларнинг бошланғич ва сўнгги гидролизидаги негатив силжишларни коррекциялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 
16 мартдаги 89-03-1051-сон маълумотномаси). Натижада ичакнинг специфик ҳамда умумий гидролитик ҳажмини модуляциялаш ёндашувларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish