Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Даврон Ғайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуён зотлари организмининг физиологик-биокимёвий ва чидамлилик статусларига ноқулай омилларнинг таъсири», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/B250.
Илмий раҳбар: Ражамуродов Зайнитдин Туробович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08. 
Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Каримов Олим Расулович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон ваҳоси иқлим шароитига мослашган (Шиншилла) ва мослашаётган (Янги Зеландия) қуён зотлари организмининг физиологик-биокимёвий ва чидамлилик статусларига ноқулай омилларнинг таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилояти ҳудуди шароитига мослашган ва мослашаётган қуён зотлари организмининг физиологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларига табиий-иқлимий стресс-омилларининг таъсири қиёсий аниқланган;
қуён зотлари организмининг физиологик, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларининг ташқи муҳитни ноқулай омиллари таъсирида юз берадиган  ўзгаришларнинг физиологик механизмлари асосланган;
муҳитнинг турли ифлосланиш даражаларида ҳудуд шароитига мослашган ва мослашаётган қуён зотлари организмининг ҳимоя потенциали баҳоланган;
қуёнларни парвариш қилиш бўйича атмосфера ҳавосининг ифлосланиш ва ташқи муҳит ҳароратининг ўзгарувчан даражалари таъсирига боғлиқ амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мамлакатимиз шароитига мослашган (Шиншилла) ва мослашаётган (Янги Зеландия) қуён зотлари организмининг физиологик-биокимёвий ва чидамлилик статусларига ноқулай омилларнинг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ тарзда қуёнларни парваришлаш асосида улардаги физиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда маҳсулдорликни ошириш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Darg‘om agrovelikan” МЧЖ ва Ургут тумани “Uchqun” фермер хўжалигида қуёнларни парваришлаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 01/032-44-сон маълумотномаси). Натижада қуёнлар физиологик ҳолатларининг яхшиланиши ҳисобига иқтисодий самарадорликни 13,3% га ошириш имконини берган;
атмосферанинг ифлосланиш даражасига боғлиқ тарзда қуёнларни парваришлаш асосида улардаги физиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда маҳсулдорликни ошириш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Ургут тумани “Ro‘ziboev Xomid” фермер хўжалигида қуёнларни парваришлаш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 22 январдаги 01/032-44-сон маълумотномаси). Натижада бир бош қуёндан олинадиган соф фойдани 10,5% га ошириш имконини берган;
ҳарорат ўзгаришининг қуёнлар қонини гематологик, биокимёвий кўрсаткичларига таъсири тўғрисидаги (қонинг ҳужайравий, оқсилли иммунобиологик) рақамли маълумотлар Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятининг чорвачилик маҳсулдорлигини баҳолаш ва экологик мониторингини олиб бориш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 14 декабрдаги 03-03/2-4615-сон маълумотномаси). Натижада ҳайвонлар учун ҳароратнинг оптимал кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда ҳудуд биохилма-хиллиги барқарорлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish