Sayt test rejimida ishlamoqda

Туремуратов Шарибай Науризбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипсли, оҳакли ва оҳакли-белитли дисперс боғловчиларини олиниш ва гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларини минерал микротўлдирувчилар билан бошқаришнинг коллоид-кимёвий асослари», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/К71.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01. 
Расмий оппонентлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Аминов Собир Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Эминов Ашрап Мамурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон минераллари ва микротўлдирувчилари асосида олинган дисперсияли боғловчиларни гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларини бошқаришнинг коллоид-кимёвий усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CaSO4-MТ-H2O, Са(ОН)2-МТ-Н2О ва СаО-С2S-МТ-Н2О системалардаги гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларига турли табиатли ва фаолликка эга бўлган Қорақалпоғистон майда дисперс минерал қўшимчаларнинг таъсир этиши аниқланган; 
илк бор системаларда нормал ва гидротермал шароитларда кетадиган қотишда қаттиқ-суюқ фазавий реакцияларда минерал ҳосил бўлиш жараёнларининг кетма-кетлиги аниқланган; 
гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларини бошқаришнинг коллоид-кимёвий усуллари ишлаб чиқилган ҳамда турли сув-қаттиқ нисбатларга эга бўлган уларни сувли суспензияларидаги коагуляцион ва кристаллизацияли структура хоссаларига турли табиатга эга бўлган – кремнийли, карбонатли ва гилли майда дисперсли тўлдирувчилар турлари ва концентрацияларини таъсири аниқланган;
печда термик қайта ишлаш ва автоклавда гидротермал шароитда юқори физик-механик хоссаларга эга бўлган гипсли дисперс системалар олинган;
яримсувли гипс ва ангидриднинг гидратланиш ва қотиш жараёнини жадалаштириш учун Қорақалпоғистон микротўлдирувчиларни мақбул турлари (кварц ва лёсс тупроқ) ва уларни миқдорлари аниқланган;
дисперс оҳак гилларни термик қайта ишлаш жараёнлари асосланган ҳамда уларни қониқтирадиган коллоид-кимёвий ва физик-механик хоссаларга эга бўлган қурилиш материаллари ва маҳсулотларидаги ҳосил бўлаётган бирикмаларнинг автоклавли қотишдаги фазавий таркиби ва шароитлари аниқланган;
илк бор нормал ва гидротермал шароитларда маҳаллий минерал тўлдирувчилар (ангидрид, кальций карбонат) ёрдамида гидратли структура ҳосил бўлиш жараёнларини бошқариш орқали Оқбурли ва Порлитау мергеллари асосида олинган оҳак-белитли боғловчи дисперсияларининг физик-механик хоссаларини яхшилаш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон гипсли ва карбонатли минераллари асосида юқори сифатли янги материаллар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Оқбурли ва Порлитау карбонат минераллари асосида оҳакли-белитли боғловчилар олиш технологияси «ХОРЖ КУРЫЛЫС» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-07/01-1695-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистоннинг баъзи карбонатли минераллари асосида таннархи 50% арзон бўлган оҳакли-белитли боғловчилар олиш имконини берган; 
оҳак ва оҳакли-белитли боғловчилар асосида силикат материаллар олиш технологияси «Минтақавий мустақил сертификат маркази» ТК экспериментал базасида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-07/01-1695-сон маълумотномаси). Натижада оҳак ва оҳакли-белитли боғловчилар, бархан, чиғонақли ва глауконит қумлари асосида юқори физик-механик хоссаларга эга бўлган силикат материаллар олиш имконини берган;
автоклавли қайта ишланган, тўла ва кавакли силикат ғишт олиш технологияси «ҚЎШКУПИР СИЛИКАТ ҒИШТ ЗАВОДИ» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-07/01-1695-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон маҳаллий хомашё ва минерал тўлдирувчилари асосида юқори физик-механик ва иссиқлик ўтказмайдиган хоссаларга эга бўлган тўла ва кавакли силикат ғиштлар олиш имконини берган;
Қорақалпоғистон маҳаллий гипсли минераллар асосида паст ҳароратли гипсли боғловчи ва юқори мустаҳкам гипсли боғловчилар олиш технологияси «КНАУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-07/01-1695-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон маҳаллий хомашёлари асосида таннархи 35–40% арзон бўладиган қурилиш гипси, ва юқори мустаҳкам гипс боғловчиларини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish