Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдахмедов Ахрорбек Игамбредиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть дисперсион тизимларининг назарияси асосида маҳаллий хомашёдан фойдаланиб, сифати яхшиланган дизель ёнилғисининг ресурсларини ошириш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/T104.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01. 
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Улуг Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть дисперсион тизимларининг назарияси асосида маҳаллий хомашёдан фойдаланиб, дизель ёнилғиларни олиш манбаларини кенгайтириш ва уларнинг эксплуатацион ва экологик хоссаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть дисперсион тизимларининг назариясига асосланиб, дистиллаш нефтга фаоллаштирувчи қўшимча сифатида 2% миқдорда битум ишлаб чиқариш отгони қўшилганда, дизель ёнилғисининг ҳақиқий чиқиши ҳисобланган чиқишга нисбатан 4% гача, 15% миқдорда дизель фракциясининг гидродесульфуризацияси отгони қўшилганда эса нисбатан 2,5% гача ортиши аниқланган; 
битум ишлаб чиқариш ва гидродесульфуризация жараёнлари отгонларининг нефть таркибидаги оптимал миқдорларини аниқлаш мезони сифатида хомашёнинг кинематик қовушқоқлигини аддитивлик қоидаси бўйича ҳисобланган қовушқоқликка нисбатан максимал оғиш кўрсаткичидан фойдаланиш мумкинлиги асосланган;
илк бор фенол билан тозаланган иккинчи мой фракцияси экстрактидан енгил фракциялари ажратиб олиниб, уларни дизель ёнилғисининг ресурсларини 10% гача кўпайтиришга имкон берадиган қўшимча компонентлар сифатида ишлатиш усули ишлаб чиқилган;
илк бор таркибида чизиқли бирикмалар ва кислород атомлари мавжуд бўлган кунжут ёғи ва унинг асосида синтез қилинган мураккаб метил ва этил эфирлари дизель ёнилғисининг қўшимча компонентлари сифатида мос равижда 3% ва 5% гача қўшилганда дизель ёнилғисининг цетан сони кўрсаткичи 7 пунктгача яхшиланиши ҳамда чиқинди газлардаги  зарарли отқинларни 25% гача камайиши аниқланган;
кунжут ёғининг мураккаб метил ва этил эфирлари депрессорлик қобилиятга эга эканлиги, уларнинг қўшилишидан дизель ёнилғисининг паст ҳароратдаги барқарорлиги ошиши, дизель ёнилғисининг қотиш ҳарорати  бошланғич минус 11оС дан минус 22оС гача пасайиши аниқланган;
илк бор дизель ёнилғисини чиқиш миқдорини бошланғич 28,3 дан 39% мас.гача ошириш имконини берадиган таркибида модификатор сифатида 3% мас. миқдорида фенолли тозалаш экстракти қўшилган сланец смоласининг дастлаб гидроконверсия қилиш усули ишлаб чиқилган;
сланец смолаларидан фенол фракцияларини ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган ва уларни 0,01% миқдорда қўшилиши дизель ёнилғисининг сақланишида юқори кимёвий барқарорлиги, оксидланишга қарши хоссалари ошиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Дизель ёнилғисини янада чуқур олиш имконини берадиган нефтни қайта ишлаш технологиясини яратиш ва дизель ёнилғисининг ресурсларини кўпайтириш ва хоссаларини  яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
битум ишлаб чиқариш отгонларини жалб қилган ҳолда нефтни қайта ишлаш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2019 йил 25 июлдаги 01-11-07-4023-сон маълумотномаси). Натижада дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини нисбатан 2% мас.гача ошириш имконини берган;
амалдаги стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган таркибига кунжут ёғи ва кунжут ёғининг мураккаб метил ва этил эфирлари қўшилган дизель ёнилғиси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 22 августдаги 26/2-353-сон маълумотномаси). Натижада дизель ёнилғисини олиш учун ресурсларни кенгайтириш ва уларнинг эксплуатацион ҳамда экологик хоссаларини яхшилаш имконини берган;
Сангрунтау ёнувчи сланецлар смоласининг каталитик қайта ишлаш гидрогенизати ва фенол экстрактининг каталитик қайта ишлаш гидрогенизати қўшилган дизель ёнилғиси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 22 августдаги 26/2-353-сон маълумотномаси). Натижада ноанъанавий хомашёдан дизель ёнилғиси учун қўшимча компонентлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish