Sayt test rejimida ishlamoqda

Убайдуллаева Зухра Ибрагимовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Донорликнинг асосий параметрларига боғлиқ доимий плазмадонорларда биокимёвий кўрсаткичлар», 14.00.29 – гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: Guvohnoma  LA № 0006525.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/Б2016.1.Тib497.

Илмий маслаҳатчи: Бугланов Анатолий Аюшевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 16.07.2013Tib17.02 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилорa, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Cabantchik Z.Ioav, тиббиёт доктори, фалсафа доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: И.М. Сеченов номли биринчи Москва университети (РФ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади доимий плазмадонорларда нутриент дисбаланслар ривожланиш хавфи омилларини аниқлаш ва оқсил – микроэлементларни кучайтирувчи препаратлар асосида ушбу дисбаланслар профилактикасини асослаш, темир танқислиги ҳолатини эрта аниқлашнинг самарали тест-диагностикумини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

асосий плазмадонорлик параметрлари (жинси, ёши, гемоглобин саломатлиги, донорлик стажи давомийлиги, донорланаётган плазма ҳажми, мавсумий ўзгаришлари) нинг фаол плазмадонорларнинг организмидаги, гемопоэз ва жигарнинг оқсилни синтезлаш функцияси ҳолатини ифодаловчи, биокимёвий кўрсаткичларга таъсир қилиши, ўз навбатида, ушбу кўрсаткичларнинг ўзгариши донорларда нутриент дисбалансларнинг ривожланиши хавфининг ўсишига олиб келиши мумкинлиги асосланган;

плазмадонорлар огранизмининг оқсил-микроэлементлар ҳолати ва донорлик параметрлари ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;

доимий плазмадонорларда нутриент дисбаланслар ривожланиши хавфи юзага келганида оқсил микроэлементларни кучайтирувчи (Теравит, Экдистен) препаратларнинг самарадорлиги аниқланган;

илк бор темир танқислигини эрта аниқлаш учун диагностикум ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Донорликнинг асосий параметрларига боғлиқ доимий плазмадонорларда биокимёвий кўрсаткичларга оид олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, «Қон препаратлари» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қон қуйиш станцияси ва Тошкент тиббиёт академиясининг қон қуйиш станциясига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 16 январдаги 8Н-д/5-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар донорлар саломатлик ҳолатини мунтазам кузатиш, доимий плазмадонорларда нутриент танқислиги ривожланиш хавфининг самарали олдини олиш, шу билан бирга уларни донорлик майдонида сақлаб қолиш имконини яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish