Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайбназаров Эгамназар Эрйигитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Машинада терилган ва паст навли  пахтани қайта ишлашга тайёрлаш технологиясини яратиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.DSc/Т196.
Илмий маслаҳатчи: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.30.05.2018.T.66.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Анвар Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинада терилган ва паст навли  пахтани қайта ишлашга тайёрлаш технологиясини яратиш орқали пахта маҳсулотлари дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш ва рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
машинада терилган ва паст навли пахта хомашёсини қайта ишлашга тайёрлашнинг пахтани ғарамлашдан аввал майда ва йирик ифлосликлардан тозалашга асосланган технологияси ишлаб чиқилган;
 машинада терилган ва паст навли пахта хомашёсини ғарамлашдан олдин тозалаш кўчма қурилмаси конструкцияси яратилган; 
паст навли ва юқори ифлосликдаги пахта хомашёсини тозалаш қурилмасининг рационал технологик ва конструктив ўлчамлари пахта хомашёсини тозалаш жараёни математик модели таҳлили асосида аниқланган; 
тажрибавий тадқиқотлар натижалари асосида машинада терилган ва паст навли пахта хомашёсини қайта ишлашга тайёрлашда уни тозалашдан олдин ва кейинги сифат кўрсаткичлари ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланган;
тажрибавий тадқиқотлар натижалари асосида тозалагич ишчи органларининг  ўзаро рационал компановкаси ишлаб чиқилган ва ишчи параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Машинада терилган ва паст навли пахтани қайта ишлашга тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
машинада терилган ва паст навли пахта хомашёсини ғарамлаш жараёнидан олдин майда ва йирик ифлосликлардан тозалашга асосланган технология «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги «Мингбулоқ пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 29 августдаги 02-32/5145-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш жараёни самарадорлигини 56,1% га оширишга эришилган;
машинада терилган ва паст навли пахта хомашёсини ғарамлаш жараёнидан олдин майда ва йирик ифлосликлардан тозалашга мўлжалланган тозалагич конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги «Мингбулоқ пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 29 августдаги 02-32/5145-сон маълумотномаси). Натижада тозаланган пахта ифлослик даражасининг 6,8% гача камайиши ҳисобига пахта синфи бир босқичга юқорилаши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish