Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидназарова Иродахон Саидназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Созтупроқ асосида юқори сифатли қурилиш ғишти ишлаб чиқаришнинг энергиятежамкор технологияси», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T877.
Илмий раҳбар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Тулаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Сабиров Бахтияр Тохтаевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст сифатли маҳаллий созтупроқ ва саноат чиқиндилари асосида юқори сифатли қурилиш ғиштини самарали таркиблари ва уларнинг энергиятежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«маҳаллий созтупроқ-гидромеханик усулда фаоллаштирилган пластиклашган боғловчи-ғишт тошқоли-кокс кукуни» тизимдаги  фаоллаштирилган пластиклашган боғловчининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда структураси шаклланишининг механизми асосланган;
маҳаллий паст сифатли созтупроқ таркибидаги майда дисперс қисмини ажратиб олиш ва уни механик фаоллаштириш натижасида хомашёнинг технологик ва минералогик хоссалари ўзгариши аниқланган; 
қурилиш ғишти сополагида фаза ва структура ҳосил бўлиши жараёнининг тезлашишига компонентлар таъсири уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқланган; 
маҳаллий хомашёлар асосида қурилиш ғишти олишнинг энергиятежамкор технологияси структура ҳосил қиладиган қўшимчалардан фойдаланиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хоразм вилояти маҳаллий хомашё ресрусларсидан фойдаланишни кўзда тутувчи ғишт массаларнинг оптимал таркибларини ишлаб чиқиш ва юқори сифатли ғиштларни ишлаб чиқаришнинг энергиятежамкор технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий хомашёлар асосида олинган оптимал ғишт таркиби «DILSHODG`ISHTQURILISH» МЧЖ ғишт заводида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 25 майдаги I0-2544-сон маълумотномаси). Натижада юқори сифатли ғишт  ишлаб чиқариш унумдорлигини 10–15 % га оширишга имкон берган; 
юқори сифатли қурилиш ғиштини олишнинг энергиятежамкор технологияси «XIVA AXMAD-USTA» шўъба корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 25 майдаги I0-2544-сон маълумотномаси). Натижада юқори сифатли қурилиш ғишти ишлаб чиқаришда пишириш ҳароратини 50–100 0С га пасайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 10–15% га ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish