Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Низомиддин Нажмиддин ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ кодли операцион тизимларнинг ахборот  хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1107.
Илмий раҳбар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тўлкунова, физика-математика фанлари доктори, профессор; Туйчиев Ғулом Нумонович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “UNICON.UZ” - фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонаси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг O‘z DSt 2817:2014 асосида 2А даражадаги хавфсизлик талабларига жавоб берувчи ва махфий иш юритиш соҳасидаги стандартлар талабларини қондирувчи махсус усулларни ишлаб чиқиш ва хавфсизлик воситаларини жорий қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
асос бўлувчи миллий ва халқаро (ТЭНБФХ (Техник ва экспорт назорати бўйича федерал хизмат) томонидан ишлаб чиқилган) стандартлар таҳлили ва хавфсизликни бузувчи модели асосида унинг математик модели ҳамда имкониятлари ишлаб чиқилган; 
белгили драйвер асосида қурилмаларнинг инициализация ва ўчириш усуллари алгоритми такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси стандартлари талаблари ва таҳдидлари талабида, хавфсизлик бузғунчиси моделлари асосида таркибий тизимларни қайд этиш ва ҳодисаларни ҳисобга олиш, таркибий тизим яхлитлигини таъминлаш, чоп этилаётган ҳужжатларнинг маркировкаси механизмларини, тезкор хотирани тозалаш ҳамда дастурлар билан ишлаш учун график дастурларининг очиқ кодли операцион тизимларида хавфсизлик воситалари яратилган;
идентификация ва аутентификация усуллари учун кўп босқичли назорат хоссаларини сақлаган ҳолда киришни назорат қилиш воситалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишлаб чиқилган ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари, яратилган алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
идентификация ва аутентификация усуллари учун кўп босқичли назорат хоссаларини сақлаган ҳолда киришни назорат қилиш воситаларини Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Сурхондарё вилояти бўлимида жорий қилинган (Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 104-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кўп босқичли назорат хоссаларини сақлаган ҳолда киришни назорат қилиш воситалари такомиллаштириш имконини берган;
белгили драйвер асосида ҳимояланган операцион тизимлари ядроларида қурилмаларнинг инициализация ва ўчириш усуллари учун алгоритми «Infoteka» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 104-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган метод хавфсиз операцион тизими ядросидаги қурилмаларни ўчириш ва инициализациялаш усуллари иш вақтини 8,3 маротабага камайтиришга имкон берган; 
«HUMO» ОТда ишлаб чиқилган маълумотларни ҳимоялаш алгоритмлари ва дастурлари махсус ҳимоя воситалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан ижобий экспертизадан ўтказилган ва жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 104-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида очиқ кодли ОТда дастурий мажмуалар ва маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш методларини қўллаш объектларга қайд қилинмаган мурожаатлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳимояланган операцион тизимларини қуришдаги самарадорлигини аниқлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish