Sayt test rejimida ishlamoqda

Виноградов Александр Сергеевичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Контурли-тизимлаштирилган линия усулларида тоифаланган объектлар видеомаълумотларига рақамли ишлов бериш», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3PhD/T1383.
Илмий раҳбар: Ташманов Ержан Байматович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технология университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Адилжон Арифджанович, техника фанлари доктори, доцент; Негриенко Александр Яковлевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникацион технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоифаланувчи объектлардан олинган видеомаълумотларини ихчамлаш ва уларга тезкор рақамли ишлов баришга йўналтирилган контурли-тизимлаштирилган линия усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
градиент ахборотларини қўллаган ҳолда пикселларни квантлаш ва кластер таҳлиллаш воситалари ёрдамида тоифалашган объектлар видеомаълумотларига рақамли ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
тоифаланган қўриқланувчи объектлар видеомаълумотларини ихчамлаш тамойиллари ва Хафа ўзгартиришлар ёрдамида нуқталарни, линияларни ва сакрашларни аниқлаш алгоритми ва усуллари ишлаб чиқилган;  
контурли-тизимлаштирувчи линия усулида тоифалаштирилган қўриқлаш объектлари видеомаълумотларини ихчамлаш ва маълумотларга ишлов бериш алгоритми ҳамда видеооқимни сиқиш аппарат-дастурий модул қурилмаси ишлаб чиқилган;
монохором видеотасвирларда контурларга ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тоифалаштирилган қўриқлаш объектлари видеомаълумотларини ихчамлаш ва рақамли ишлов бериш усулларини ишлаб чиқиш, серверлар хотираси ва сақлаш қурилмаларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш асосида:
контурли-тизимлаштирилган линиялар усулига асосланиб, видеокузатув қурилмалари видеомаълумотларини самарали ихчамлаш тизими Тошкент шаҳар Қўриқлаш бош бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонлигининг 2019 йил 16 июлдаги 5284-сон маълумотномаси). Натижада қайта ишланаётган ахборот ҳажмини сезиларли даражада камайтириш ҳисобига қўриқланаётган объект периметри бўйича кузатув камералари сонини ошириш имконини берган;
дастурий мажмуа «Тасвирларни тизимлаштирувчи линиялар асосидаги видеомаълумотлар декодери» ва «Тасвирларни тизимлаштирувчи линиялар асосида видеомаълумотларни ихчамлаш учун дастур» Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий қисм ва бўлинмаларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондонлигининг 2019 йил 16 июлдаги 5284-сон маълумотномаси). Натижада чиқувчи маълумотлар ҳажмини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилган, бу ўз навбатида серверда катта ҳажмдаги ахборотни сақлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish