Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинов Баходир Наримановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта тозалаш заводлари электрофильтрлар системаси электр таъминоти схемаси параметрларини асослаш ва ишлаб чиқиш», 05.05.07– Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/T1329.
Илмий раҳбар: Музафаров Шавкат Мансурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSс.27.06.2017.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор; Росабоев Абдукодир Тўхтақўзиевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш заводлари технологик жараёнлари ва цехлардаги чангли ҳавони тозалайдиган электр фильтрлар системасида стример шаклдаги тож разряддан фойдаланиб, электр таъминоти схемасининг параметрларини асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
даврий импульс кучланишли машина генератор параметрларини аниқлашнинг ўхшашлик усули ишлаб чиқилган;
чангли ҳавони тозалайдиган электрофильтрлар системасининг технологик разряд оралиғидаги токни бошқарувчи қурилма яратилган;
пахта тозалаш заводлари электрофильтрлар системасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда марказлаштирилган электр таъминоти схемаси асосланган;
энерго-информацион модел асосида электрофильтрлар системасини бошқаришнинг параметрик структура схемаси ишлаб чиқилган ва математик модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахта тозалаш заводлари электрофильтрлар системасининг электр таъминоти схемаси параметрларини асослаш ва ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
стример шаклидаги тож разряд асосида ишлайдиган электрофильтрлар системасининг разряд оралиқларидаги кучланишни бошқариш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Газларни қаттиқ ва суюқ аэрозол заррачаларидан тозалаш усули ва қурилмаси», №IAP 04426–2011 й.). Натижада пахта тозалаш заводлари технологик жараёнларида чанг чиқувчи манбаларига ўрнатиладиган электрофильтрлар системасида разряд токини ростлаш имкони яратилган; 
пахта тозалаш корхоналарига мўлжалланган чанг тозалаш қурилмалар системаларининг лойиҳалари «PAXTAGIN KB» МЧЖда жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 10 июлдаги 03-18/4198-сон маълумотномаси). Натижада электрофильтрлар системасини электр энергия билан таъминлайдиган 4 кВтли машина генераторини ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
юқори самарадор электрофильтрлар системаси Жиззах вилояти Зарбдор пахта тозалаш заводида жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 10 июлдаги 03-18/4198-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидаги чангли ҳаво миқдорини чегаравий рухсат этилган концентрация қийматигача камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish