Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Махмуд Рахматовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T213.
Илмий раҳбар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути. DSс.27.06.2017.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор; Фармонов Эркин Толипович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсар уруғини кам нобудгарчилик билан бегона аралашмалардан сифатли тозалаб олишни таъминлайдиган машинани ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
махсар уруғини бегона қўшилмалардан дастлабки тозалаб оладиган машинанинг конструкцияси яратилган;
машина бункеридан уруғли аралашмани сўриш қувурига бир текисда меъёрланиб узатилишини таъминлаш учун ишчи сирти уячали ва уячалари шахмат тартибида жойлаштирилган таъминлагич жўва ишлаб чиқилган;
таъминлагич жўва айланишлар сони ва параметрлари машинанинг ҳаво-ғалвирли тозалаш қисми иш унумини ҳисобга олган ҳолда аниқланган; 
махсар уруғли аралашмасининг сўриш қувури таъсир зонасигача бўлган ва таъсир зонасидаги ҳамда ғалвир сиртидаги нисбий ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда сўриш қувурини ўрнатилиш масофаси ва бурчаги, уруғларнинг ғалвир кўзидан ўтиш шарти ишлаб чиқилган;
махсар уруғини дастлабки тозалаш машинаси ишчи қисмларининг мақбул параметрлари уларнинг таъсирида уруғ тозалиги ва нобудгарчилигининг ўзгариш қонуниятларини ифодаловчи регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Уруғ тозалаш машинаси», №FAP 01209-2017 й.). Натижада махсар уруғини дастлабки тозалаш учун иш сифати юқори, энергия-ресурстежамкор уруғ тозалаш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
махсар уруғини дастлабки тозалаш машинаси Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 02/023-326-сон маълумотномаси). Натижада уруғ тозалигини 98,2–99,2 фоизга ошириш ва уруғ нобудгарчилигини 0,03–0,05 фоизга камайтириш имкони яратилган; 
махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасини ўзлаштириш учун лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Аgromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 02/023-326-сон маълумотномаси). Натижада габарит ўлчамлари кичик, металл ва материал ҳажмдорлиги кам бўлган махсар уруғини дастлабки тозалаш машинасини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish