Sayt test rejimida ishlamoqda

Баянов Илдар Назиповичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори тезликли электр ҳаракат таркиби ток қабул қилгичи ва контакт тармоғининг ўзаро таъсирини тадқиқ этиш», 05.08.05–Темир йўллар ҳаракат таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.PhD/T1030.
Илмий раҳбар: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.28.06.2018.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Мухаммад Шералиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «Ўзбекэнерго» АЖ «Илмий-техника маркази» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг ток қабул қилгичи ва контакт тармоғи билан ўзаро таъсирининг техник ечимларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
контакт тармоғининг фактик ҳолатини ахборот-ҳисобий комплекси яратилган ўлчов-ҳисобий структура схемаси сифатида ишлаб чиқилган; 
160 дан 250 км/соат гача бўлган тезликда контакт осма симлар таранглик қийматларининг сифатли ток олиш мезонларига таъсири контакт осма ва ток қабул қилгич ўзаро таъсир тенгламаси ёрдамида аниқланган;
контакт осма симларида тўлқинли жараёнларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган ва «ток қабул қилгич-контакт осма» тизимидаги резонанснинг вужудга келиш сабаблари ишлаб чиқилган алгоритм ёрдамида аниқланган;
ортомеъёрланган функциялар тўлиқ тизими бўйича ёйиш функцияси ёрдамида контакт осмада тарқалувчи тўлқинлар тўплами характеристикаси аниқланган;
контакт осма симларининг меъёрий тебраниши ва турли тортиш режимларидаги электр ёй жараёнларини акс эттирувчи математик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Электр ҳаракатланувчи таркибнинг юқори тезликда ҳаракатланишида ток қабул қилгич ва контакт османинг ўзаро таъсири техник ечимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
160 дан 250 км/с гача бўлган тезликда контакт осма симлар таранглик қийматларининг сифатли ток олиш мезонларига таъсирини аниқловчи ҳисоблаш усули «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига кирувчи темир йўл линияларига татбиқ этилган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2019 йил 22 августдаги НГ/4853-19-сон маълумотномаси). Натижада юқори тезликдаги ҳаракат объектлари контакт симининг ейилишини 2 баробар  камайтириш имконини яратган;
контакт осма симларининг меъёрий тебраниши ва турли тортиш режимларидаги электр ёй жараёнларини акс эттирувчи математик моделлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига кирувчи Тошкент-Самарқанд темир йўл линиясига татбиқ этилган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2019 йил 22 августдаги НГ/4853-19-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент-Самарқанд темир йўл участкасида маълум ўлчамли ток ўтказувчи торларни қўллаш имконини берган;
юқори тезликдаги темир йўллар (контакт тармоғи қурилмалари)ни электрлаштиришда қурилиш ва монтаж ишлари (ВСН-446-Н), юқори тезликдаги темир йўл контакт тармоқлари лойиҳалаш (ВСН-447-Н), Ташкент-Самарқанд юқори тезлик темир йўл линияларининг инфраструктурасини (ВСН-448-Н) ишлаб чиқариш ва қaбул қилиш бўйича идораларнинг қурилиш техник кўрсатмалар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфига кирувчи электр таъминот хизматига татбиқ этилган («Ўзбекистон темир йўллари» AЖнинг 2019 йил 22 августдаги НГ/4853-19-сон маълумотномаси). Натижада контакт тармоғининг консолларида полимер изоляторларини қўллаш ва узлуксиз ишлаш вақтини беш баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish