Радкевич Мария Викторовнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Автомобиль-йўллар комплексининг ҳаво муҳитига таъсирини баҳолаш», 11.00.05 – Атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т380.
Илмий маслаҳатчи: Салохиддинов Абдулхаким Темирхужаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.G.32.01.
Расмий оппенентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Бахритдинов Баходир Арифович, география фанлари доктори, профессор; Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йўл қопламаси ҳолати билан боғлиқ равишда «йўл-автомобиль» тизимининг атмосфера ҳавоси муҳитига таъсирини баҳолаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«йўл-автомобиль» тизимидан атмосферага чиқариладиган газларнинг мониторинги усули йўл қопламаси ҳолати ва транспорт оқими параметрлари асосида такомиллаштирилган;
автомобиль йўллари ҳолатини аниқлаш усули йўл қопламаси ҳолатига дифференциаллашув ва атроф-муҳитнинг иссиқхона заҳарли газлари билан ифлосланиши параметрларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
автомобиль-йўл комплексидан атмосферага чиқариладиган иссиқхона газларининг ялпи миқдорини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
йўл қопламаларининг текислиги, едирилишга чидамлилиги, мустаҳкамлиги ва тўшама параметрларини ҳисобга олган холда йўлларнинг транспорт-эксплуатацион хусусиятлари АЙК ажратмаларини баҳолаш мезони сифатида асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобиль-йўллар комплексининг ҳаво муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«йўл-автомобиль» тизимидан атмосферага чиқариладиган газлар мониторингининг такомиллаштирилган усули ИҚН 105-14 «Йўл ёқасининг экологик ҳолатини баҳолаш бўйича йўриқнома» идоравий меъёрий ҳужжати таркибида тасдиқланган ва автомобиль йўлларинини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишда фойдаланилмоқда («Ўзавтойўл» ДАКнинг 2015 йил 9 декабрдаги 03-3373-сон хати). Мазкур усул йўл-автомобиль тизимидан чиқариладиган иссиқхона газларининг ялпи миқдорини баҳолаш ва унинг асосида йўл ёқаси ҳудудларининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини беради;
«йўл-автомобиль» тизимидан атмосферага чиқариладиган ажаратмалар миқдорини баҳолаш усули ИҚН 107-15 «Автомобиль йўллари ва суъний иншоотларни қуриш ва сақлашда атроф муҳит муҳофазаси бўйича мажбурий талаблар» идоравий меъёрий ҳужжати таркибига киритилган (АЙИТИнинг 2016 йил 17 мартдаги 6/2-147-сон маълумотномаси). Ушбу усул автомобиль йўллари ва суъний иншоотларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш асосида уларнинг атроф муҳитга кўрсатиладиган салбий таъсирини камайтириш бўйича тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини беради.