Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Мехриддин Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спектрал таҳлилнинг параллел алгоритмларини ишлаб чиқиш ва нутқ сигналлари учун дастурий мажмуа яратиш», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1103.
Илмий раҳбар: Каххаров Алохон Абрарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор; Хушвақтов Сайдулла Холбазарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий хотирали кўп ядроли процессорлар учун сигналларни бошланғич фильтрлаш ва параметрик шаклда ифодалаш учун спектр таҳлиллашнинг тезкор алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кириш сигналларни дастлабки фильтрлашнинг такомиллашган параллелаштириш усули яратилган ва дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
спектр таҳлилнинг инструментал воситалар ва дастурлаш мувофиқлигини таъминлаш асосида тезкор алгоритмлар яратилган ва дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
процессор ядролар сонига яқин тезкорлик қийматига эришиш имконини берувчи икки ўлчовли сигналларга (тасвирлар) рақамли ишлов беришнинг параллел усули ва алгоритми яратилган ҳамда дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
таклиф этилган параллел алгоритмлар асосида рақамли ишлов бериш вазифаларида нутқ сигналларини параметр шаклда ифодалашнинг ҳамда бир ўлчовли ва икки ўлчовли  ишлов беришнинг параллел дастурларини ўз ичига олган дастурий мажмуа яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сигналларга ишлов беришнинг параллел усуллари, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини яратиш асосида:
радиотелеузатиш тизимларида аудио сигналларга дастлабки фильтрлашнинг кўп ядроли марказий ва сигнал процессорлари учун мўлжалланган параллел алгоритмлари ва телекоммуникациянинг реал вақтда ишловчи тизимларида аудио сигналларни спектр таҳлиллаш асосида параметрик шаклда ифодалашнинг тезкор алгоритмлари Қашқадарё «Радио телевидения узатиш» марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 6 сентябрдаги 33-8/6209-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган параллел алгоритмлар ва ишлаб чиқилган дастурий мажмуани  радиотелеузатиш тизимларида амалиётда қўллаш орқали сигналларга рақамли ишлов беришнинг аппарат ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини 15–25% га ошириш имконини берган;
телекоммуникация соҳасининг IP-телефония хизматида нутқий сигналларни спектр қийматларини ва «Кэпстр» коэффициентларини тезкор ҳисоблашнинг параллел алгоритми ва дастури ҳамда аудио алоқа тармоқларида реал вақт тизимларида нутқий сигналларнинг акустик параметрларини аниқлаш ва фонетик хусусиятларини ажратиб олишнинг параллел алгоритми ва дастури Ўзбекистон Республикаси «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Сирдарё филиалида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 6 сентябрдаги 33-8/6209-сон маълумотномаси). Натижада телекоммуникация тизимларида ҳозирги кунда фойдаланиб келинаётган ҳисоблаш алгоритмларига нисбатан таклиф қилинган ва ишлаб чиқилган параллел алгоритмлар, усуллар ва дастурий мажмуани амалиётга қўллашда иш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish