Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Шавкат Турдимуротовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат чиқиндилари асосидаги тўлғазувчи қоришмаларнинг оптимал таркибини ишлаб чиқиш, физик-техник хусусиятлари, узоқ муддатга чидамлилиги ва самарадорлигини тадқиқ этиш», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T534.
Илмий раҳбар: Газиев Учқун Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Тургунбаев Урунбек Жамолович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат чиқиндилари, портландцемент ва суперпластификатордан фойдаланиб олинган тўлғазувчи қоришмаларнинг  таркибини оптималлаштириш, структурасининг шаклланишини, хусусиятларини ва самарадорлигини тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«портландцемент, учувчан кул, бўш тоғ жинслари асосидаги қум, суперпластификатор ва сув» тизимида суперпластификаторнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда структура ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
орқали тўлғазувчи қоришмаларнинг физик-механик хусусиятлари суперпластификаторнинг таъсири ҳисобига оширилган ва узоқ муддатга чидамлилиги таъминланган;  
тўлғазувчи қоришмаларнинг мустаҳкамлигини унинг ташкил этувчилари миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;
илк бор тўлғазувчи қоришмаларнинг мис эритиш тошқоли ва бўш тоғ жинси қумларидан фойдаланилган янги таркиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат чиқиндилари асосидаги тўлғазувчи қоришмаларнинг оптимал таркибини ишлаб чиқиш, физик-техник хусусиятлари, узоқ муддатга чидамлилиги ва самарадорлигини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
портландцемент, мис эритиш тошқоли, учувчан кул, бўш тоғ жинси қуми, мармар чиқиндиси ва суперпластификатор асосидаги тўлғазувчи қоришмаларнинг ишлаб чиқилган таркиби, уни тайёрлаш ва жойлаш технологияси «Каульди» конида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 3931/09-07-сон маълумотномаси). Натижада тўлғазувчи қоришманинг  механик мустаҳкамлигини 1,5–5,9 МПа дан 3,17–8,94 МПа гача ошириш, қоришманинг ҳаракатчанлигини П1 дан П5 гача ошириш, сувга талабчанлигини 10–12% гача камайтириш, қоришмаларни қувурларда жўнатишни тезлаштириш, цемент сарфини 20% гача қисқартириш имконини берган;
бўш тоғ жинслари асосидаги қум, портландцемент ва суперпластификатордан иборат тўлғазувчи қоришмаларнинг таркиби «TO‘PALANG HPD PLATINUM» МЧЖ корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 3931/09-07-сон маълумотномаси). Натижада тўлғазувчи қоришманинг сувга талабчанлигини 10–12% гача камайтиришга, қотган қоришма мустаҳкамлигини 20–25% оширишга, қоришманинг ҳаракатчанлигини П1 дан П5 гача оширишга ва цемент сарфини 15–20% га қисқартиришга эришилган;
«Берилган хусусиятга эга бўлган тўлғазувчи қоришма таркибини ҳисоблаш» компьютер дастури АЖ «ГИДРОПРОЕКТ» лойиҳалаш институтида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 3931/09-07-сон маълумотномаси). Натижада тўлғазувчи қоришманинг сувга талабчанлигини 15% га камайтиришга, қотган қоришманинг мустаҳкамлигини 20–25% га оширишга ва цемент сарфини 20% гача қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish