Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматов Шербек Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корпоратив ахборот-кутубхона тармоқлари ахборот хавфсизлигини баҳолашнинг усуллари, алгоритмлари ва дастурий комплекси», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T450.
Илмий раҳбар: Рахматуллаев Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Курязов Давлатёр Матякубович, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корпоратив ахборот-кутубхона тармоқларида илмий-техник ва таълимга оид ресурслар хавфсизлигини баҳолашнинг усуллари, алгоритмлари ва дастурий комплексини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборот хавфсизлигини баҳолашнинг хусусий норавшан мослик модели ишлаб чиқилган;
илмий-техник ва таълимга оид ресурслар муҳимлилигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари устуворлигини аниқлаш ҳамда ахборот кутубхона муассасаси хавфсизлигини баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
таклиф этилган усуллар, алгоритмлар ва маълумотлар базасини лойиҳалашнинг инфологик модели асосида ахборот-кутубхона тармоқларининг илмий-техник ва таълимга оид ресурслари хавфсизлигини баҳолаш дастурий комплекси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ахборот хавфсизлигини баҳолашнинг усуллари, алгоритмлари ва дастурий комплексини яратиш асосида:
кутубхона ахборот ресурслари қийматини баҳолаш усули Қирғизистон жисмоний маданият ва спорт давлат академияси, Бишкек гуманитар университетида ва Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 01-12-10-2795-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кутубхонадаги мавжуд ресурслар муҳимлилигининг баҳоси «1 вазн билан аҳамиятли»; «0.17 вазн билан муҳим» эканлиги аниқланиб, ресурсларни рационал ҳимоялаш бўйича 3 та тавсия ишлаб чиқилган ҳамда ишлаб чиқилган усул асосида ахборот ресурсларини ҳимоялаш чораларини танлаш жараёнида самарадорликни ошириш бўйича ечимлар қабул қилинган. 
корпоратив ахборот-кутубхона тармоғи ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари муҳимлилигини аниқлаш ва ахборот кутубхона муассасаси хавфсизлигини баҳолаш алгоритмларига асосланган eLibIS дастурий комплекси Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида қўлланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 14 июндаги 01-12-10-2795-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кутубхонадаги мавжуд ресурслар муҳимлилиги «0.25 вазн билан кам аҳамиятли»; «0.2 вазн билан аҳамиятли» эканлиги аниқланган ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ 3 та ҳимоя чораси етишмаслиги аниқланиб, ресурсларни рационал ҳимоялаш бўйича 4 та тавсия ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish