Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаматалиев Иркин Муминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган бетонларнинг структураси ва хоссаларини структурали-имитацияли моделлаштириш услублари билан тадқиқот қилишнинг  назарий ва методологик асослари», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/T234.
Илмий маслаҳатчи: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарканд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc 27.06.2017. Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Тулаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ерофеев Владимир Трофимович, техника фанлари доктори, профессор (Россия); Абдусаттаров Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минерал микротўлдиргич ва пластификацияловчи кимёвий қўшимчадан иборат органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонлар таркиби ва структурасини микро- ва макродаражаларда математик ва структурали-имитацияли моделлаштиришнинг замонавий услубларидан фойдаланиб, оптимал лойиҳалаш усулини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонлар таркибини лойиҳалашнинг ишлаб чиқилган усуллари асосида композицион қурилиш материаллари полиструктурали назариясининг методологик принциплари такомиллаштирилган;
органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларнинг сифат жиҳатидан таркибини аниқлаш учун минерал микротўлдиргичлар ва пластификацияловчи кимёвий қўшимчаларни илмий асосланган ҳолда танлаш усули ишлаб чиқилган;
математик ва структурали-имитацияли моделлаштириш услубларидан фойдаланган холда органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларнинг таркиби, микро- ва макроструктурасини оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган;
илк бор маҳаллий материаллар ва минерал хомашё ресурслари асосида органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетон қоришмасининг таркиби ишлаб чиқилган;
илк бор юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга бўлган органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларни олиш имконини берувчи бетон қоришмасини тайёрлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Модификацияланган бетонларни структурали-имитацияли моделлаштириш усули билан структураси ва хоссаларини тадқиқот қилишнинг назарий ва методологик асосларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
цеолитли тоғ жинси ва GLENIUM SKI 504 суперпластификатори  асосида олинган органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларнинг оптимал таркиблари «BINOKOR TEMIRBETON SERVIS» МЧЖ ҚКда йиғма бетон ва темирбетон конструкциялар тайёрлашда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 12 августдаги Н/4715-19-сон маълумотномаси). Натижада цемент сарфини 1,4 марта камайтириш, мустаҳкамликни 12–20%га, музлашга чидамлиликни 1,5–2 баробар, сув ўтказмасликни эса бир маркага ошириш имкони яратилган;
органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларнинг  таркиби ва микроструктурасини оптималлаштириш усули «BINOKOR TEMIRBETON SERVIS» МЧЖ ҚКда бетонларнинг ишчи таркибларини оптимал лойиҳалашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 12 августдаги Н/4715-19-сон маълумотномаси). Натижада В15–В40 синфли бетонларнинг оптимал таркибларини аниқлаш  вақти, материал ва меҳнат сарфларини 20% га камайтириш имкони яратилган;
органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетонларнинг  таркиби ва макроструктурасини оптималлаштириш усули «BINOKOR TEMIRBETON SERVIS» МЧЖ ҚКда бетонларнинг ишчи таркибларини оптимал лойиҳалашда жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 12 августдаги Н/4715-19-сон маълумотномаси). Натижада В15–В40 синфли бетонларнинг оптимал таркибларини аниқлаш  вақти, материал ва меҳнат сарфларини 20% га камайтириш имкони яратилган;
органоминерал қўшимчали комплекс модификацияланган бетон қоришмасининг янги таркиби ва темирбетон конструкцияларини ишлаб чиқариш бўйича “Технологик инструкция”лар «BINOKOR TEMIRBETON SERVIS» МЧЖ ҚКда жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 12 августдаги Н/4715-19-сон маълумотномаси; “Бетон қоришмаси” №IAP 05771, 15.02.2019). Натижада маҳсулотнинг таннархини 12–15 % га камайтириш имкони яратилган;
бетон қоришмасини тайёрлашнинг янги усули «BINOKOR TEMIRBETON SERVIS» ҚК МЧЖ корхонасида жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 12 августдаги Н/4715-19-сонли маълумотномаси; “Бетон қоришмасини тайёрлаш усули” IAP 05772, 15.02.2019). Натижада 1275 млн. сўмлик иқтисодий самара олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish