Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Шерзод Абдувахобжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Грунтли тўғонлардаги нотурғун фильтрацияни назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1231.
Илмий раҳбар: Файзиев Хомитхон, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, доцент; Рахматов Норқобил  Рахматович, техника фанлар номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грунтли тўғон танаси ва замини ва сув омбори қирғоғидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш ва нотурғун фильтрацияни тўғон қиялиги турғунлигига таъсирини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
грунтли тўғонларнинг дренажланмаган ва дренажланган юқори призмасида ва қирғоқ массивида нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усуллари чекли айирмалар усулида такомиллаштирилган;
юқори бьефдаги сув сатхининг пасайиш тезлигини, тўғон танаси, замини ва қирғоқ массиви грунтининг фильтрация коэффициентини депрессия эгри чизиғи ҳолатига ва фильтрация оқим параметрларига таъсири асосланган;
тўғон юқори қиялиги турғунлигини ҳисоблаш усули нотурғун фильтрацияни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
нотурғун фильтрацияда тўғон юқори қиялиги турғунлигини таъминловчи дренаж қурилмаларининг конструктив ечимлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Грунтли тўғонларда нотурғун фильтрацияни назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
грунтли тўғонларда ва қирғоқ массивида нотурғун фильтрацияни ҳисоблашнинг такомиллашган усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “UZGIP” МЧЖ лойиҳа институти томонидан Сардоба сув омбори грунтли тўғони танаси ва заминидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 майдаги 02/25-1853-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган дастур ва алгоритмлар грунтли тўғонлардаги нотурғун фильтрацияни сув омборидан фойдаланиш режимини ҳисобга олиб ҳисоблаш ва грунтли тўғон юқори қиялиги турғунлигини аниқлаш имконини берган, шунингдек грунтли тўғонларда нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш вақти камайган ва грунтли тўғонларни ишончлилиги ва хавфсизлигини баҳолаш аниқлиги ортган;
юқори бьефдаги сув сатхининг пасайиш тезлигини, тўғон танаси, замини ва қирғоқ массиви грунти фильтрация коэффициентини депрессия эгри чизиғи ҳолатига ва фильтрация оқим параметрларига таъсири Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси томонидан Резаксой сув омбори грунтли тўғонидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 майдаги 02/25-1853-сон маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонлардаги нотурғун фильтрация оқими параметрларини тўғон юқори қиялиги турғунлигига таъсирини баҳолаш аниқлиги ортган;
нотурғун фильтрацияда тўғон қиялиги турғунлигини таъминловчи дренаж конструкциялари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “UZGIP” МЧЖ лойиҳа институти томонидан Сардоба сув омбори грунтли тўғонида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 6 майдаги 02/25-1853-сон маълумотномаси). Натижада қиялик турғунлигини таъминловчи самарали дренаж конструкцияларни қўллаш грунтли тўғон юқори қиялиги керакли мустаҳкамлиги ва турғунлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish