Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Ёрқин Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қурғоқчил яйловлари учун комбинациялашган қурилма параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T325.
Илмий раҳбар: Эргашев Исмоил Ташкентович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Фармонов Эркин Талипович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яйловларнинг ҳолатини яхшилашда энергия, меҳнат ва материал ресурслар сарфини камайтириш имконини берадиган комбинациялашган қурилманинг конструктив схемаси ва рационал параметрларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тупроққа йўл-йўл (минимал) ишлов бериш ва ишлов берилган ҳудудга фитомелиоратив ўсимликлар уруғини экиш жараёнларини бир йўла бажариш технологияси ишлаб чиқилган;
адир яйловлари тупроқларига йўл-йўл ишлов бериб фитомелиорантлар уруғларини экишда ишлов бериладиган ҳудуд кенглиги, ишлов бериш чуқурлиги ва қатор оралари кенглиги асосланган;
турли типдаги (бута, ярим бута ва ўтлар) фитомелиорантларни биргаликда экишда уларнинг рационал нисбати аниқланган;  
тупроққа йўл-йўл (минимал) ишлов бериш билан бирга фитомелиоратив ўсимликлар уруғини бир йўла экадиган комбинациялашган қурилманинг конструкцияси яратилган;
ишлов бериладиган ҳудудда ариқ ҳосил қилиш учун ариқочкичнинг энг кам тортиш қаршилигини таъминлайдиган параметрлари асосланган;
йўл-йўл ишлов беришда тупроқни юмшатиш ва ўсимлик илдизларини қирқиш учун икки ярусли юмшаткич конструкцияси ишлаб чиқилган ва иш жараёнида энг кам тортиш қаршилигини таъминлайдиган параметрлари асосланган;
комбинациялашган қурилманинг сифат ва энергетик иш кўрсаткичларининг иш режимлари ва қурилма параметрларига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроққа йўл-йўл ишлов берувчи ва фитомелиоратив ўсимликлар уруғини экувчи комбинациялашган қурилмани ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Яйловларни фитомелиорациялаш усули ва уни амалга оширувчи агрегати» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04024-2009 й.). Натижада тупроққа тор қаторлаб ишлов берадиган ва фитомелиоратив ўсимликлар уруғини экадиган комбинациялашган қурилманинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
яйловларни яхшилаш учун ишлаб чиқилган қурилма Самарқанд илмий-тажриба станцияси далаларида, ЎзЧЭИТИ Нурота дала майдонида ва Навоий вилоятининг фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 июлдаги 02/023-629-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган комбинациялашган қуролнинг фойдаланилиши натижасида меҳнат сарфи 84,0% гача, ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи 84,7% гача камайган;
яйловлар ҳолатини яхшилайдиган комбинациялашган қурилмани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 июлдаги 02/023-629-сон маълумотномаси). Натижада яйловлар ҳолатини яхшилашда тупроққа йўл-йўл ишлов берадиган ва фитомелиоратив ўсимликлар уруғини экадиган  комбинациялашган қурилмани ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish